- Advertisement -
Одамлар соатлаб ишлашади, ўзларини самарали ишлаяпман ва кўпроқ иш қилишга вақтим бор деб ўйлашади. Бироқ, улар муаммони ҳал қилиш учун соатлаб вақт сарфлайдилар. Бунинг ўрнига вақтни қисқартириш ва кунига 6 ёки 7 соатлик чекловни белгилаш мумкинлиги ва барча муҳим ишларни шу муддат ичида бажаришга имкон борлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўришмайди. Агар сиз кунига атиги 6 соат ишлашингизни билсангиз, шу вақт ичида аввало барча муҳим ишларни бажаришга ҳаракат қиласиз ва бунга кам вақт сарфлайсиз. Чекланган вақт сизни янада самарали ишлашга ундайди.