Ўзбекистонда 27—29 август кунлари 60 дан ортиқ мамлакатлардан келган мутахассислар камбағаллик муаммосининг мураккаб жиҳатларини муҳокама қилиш учун йиғилади. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Ўзбекистонда камбағаллик муаммосининг жиддийлиги ва уни ҳал этишда эришилган ютуқлардан келиб чиқиб, 27—28 август кунлари Тошкентда ва 29 август куни Самарқандда Кўп ўлчовли камбағаллик масалалари бўйича халқаро ҳамкорлик тармоғининг 9 йиллик юқори даражадаги анжуманини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилингани бежиз эмас.
Юқори даражадаги тадбирда жаҳон етакчилари, сиёсатчи ва иқтисодчилар, етакчи олим ва мутахассислар иштирок этади. Тадбир Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (CERR) томонидан БМТТД ва Оксфорд камбағалликка қарши курашиш ва инсон капиталини ривожлантириш ташаббуси (ОPHI) иштирокида ташкил этилди.
Ўзбекистон камбағалликка қарши курашнинг муҳим масалаларини муҳокама қилиш учун дунёнинг етакчи экспертлари ва етакчиларини бирлаштирадиган майдонга айланади. Муҳокамалар глобал миқёсда камбағалликка қарши кураш стратегияларини такомиллаштириш бўйича тажриба ва натижаларни алмашишга қаратилган.