9 C
Узбекистан
Суббота, 23 ноября, 2024

Афғонистонда йил бошидан 600дан зиёд ўсмирлар ўлдирилган ёки жароҳатланган

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Инсон ҳуқуқлари бўйича Афғонистон мустақил комиссияси 2020 йилнинг биринчи ярмида толиблар ҳужуми ва радикаллар томонидан ташкиллаштирилган портлашлар оқибатида 630 нафар афғон ўсмирлари ўлдирилган ёки жароҳатланган

Афғонистон мустақил инсон ҳуқуқлари комиссияси маълумотларига кўра, жорий йилнинг олти ойида Толибон радикал ҳаракати (РФда таъқиқланган) томонидан Афғонистон ҳудудида содир бўлган жанговар ҳаракатлар ёки террористик ҳужумлар натижасида 600 дан ортиқ ўсмирлар ҳалок бўлган ёки жароҳатланган.

Комиссия докладидан Афғонистоннинг «Толо ньюс» телеканали иқтибос келтирган.

Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиянинг аниқлик киритишича, «Толибон» ҳаракатлари натижасида 225 нафар бола ҳалок бўлган, 405 нафари жароҳатланган.

Комиссия вакили Забихулла Фарханнинг таъкидига кўра, «афғон аҳоли пунктларида зўравонлик эскалацияси» ўсмирлар ҳалокатининг асосий сабаби сифатида келтирилган.

Ноябрь ойи охирида БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишель Бачелет 2020 йилнинг биринчи 10 ойида Афғонистонда, БМТ маълумотларига кўра, 2117 нафар фуқаролар ўлдирилган ва 3822 нафари жароҳатланган.

Бачелетнинг сўзларига кўра, 12 сентябрда Қатар пойтахтида афғон ҳукумати ва «Толибон» ўртасида мамлакатда тинчликни тиклаш борасида музокаралар бошланганидан буён оддий аҳоли орасида қурбонлар сони камайишига эришилмаган.

Манба: sputniknews-uz

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×