- Advertisement -
Баъзан одамлар ўзларини супер қаҳрамонлардек тасаввур қилишади. Улар мутлақо ҳамма нарсани назорат қила олишларига ишонишади. Уларнинг ҳар қандай режалари дарҳол амалга оширилиши керак. Ҳақиқат шундаки, бизда ўзимиздан ташқари ҳеч нарсани бошқара олиш имконияти йўқ. Шунинг учун ҳам, буни тўғри қабул қилиш ва доимо имконсиз нарсани бажаришга уринмасдан, содир бўлаётган нарсалардан завқ олишни билиш лозим.