3.6 C
Узбекистан
Понедельник, 30 декабря, 2024

Табиат ва тарихнинг ажойиб уйғунлиги, паҳлавонлар диёри – Айдин

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,160участниковПодписаться
- Advertisement -

Мўътадил иқлим шароити ва унумдор ерлари билан “маданиятлар водийси” деб аталган Буюк Мендерес ҳавзаси тарихнинг ҳар бир даврида жадал маданий тараққиётга гувоҳ бўлган. Айдиннинг бу маданий жараёнда муҳим ўрни бор. Шаҳардан топилган сопол топилмаларга кўра, турар-жой тарихи милоддан аввалги 4500 йилга тўғри келади. Айдин ҳақидаги илк тарихий маълумотлар Хет манбаларида учрайди.

Айдин замонавий шаҳар бўлиш билан бир вақтда, маданий ва табиий бойликлари билан очиқ осмон остидаги музейга қиёсланади. Ўзининг жойлашуви туфайли тарих давомида кўплаб цивилизацияларни ўз ичига олган ва ўтмишдан ҳозирги кунгача қадимги давр изларини кўришингиз мумкин бўлган муҳим туризм шаҳарларидан биридир. Ажойиб табиати ва денгизи маданий ва археологик қадриятлар билан уйғунлашган Айдин, Эгей минтақасида кўриш керак бўлган ноёб туризм шаҳарларидан бири саналади.

             Кушадаси

 Номи портнинг кираверишидаги Гувержин (кабутар) оролидан олинган туман, Туркиянинг муҳим туризм марказларидан бири ҳисобланади. Айдиндан 71 км узоқликда жойлашган шаҳар Эфес, Биби Марям, Милет, Дидим, Памуккале, Мармарис ва Бодрум каби муҳим туристик манзилларнинг марказида жойлашган. У ўзининг кема порти, кўплаб соҳиллари, табиат билан ўралган лагерь ҳудудлари ва кўнгилочар масканлари билан ранг-баранг ва жонли дам олиш тажрибасини таклиф этади.

               Гувержинада қалъаси

Кушадасига ўз номини берган Гувержин оролидаги қалъа табиий тепалик устига тош ва ғишт маҳсулотларидан қурилган бўлиб, портни ҳимоя қилувчи Кушадаси кўрфазининг ёнгинасида жойлашган. Тарихнинг машҳур саёҳатчиларидан бири Авлиё Чалабий 1671 йили Кушадасига сафар қилган ва ўзининг «Саёҳатнома» китобида ҳар йили 100 минг қуш келиб, Гувержинада қалъасини зиёрат қилганини ва бунинг сеҳрланган орол эканлигини ёзган.

              Афродизиялар

ЮНEСКОнинг жаҳон мероси рўйхатига киритилган бу қадимий шаҳар, биринчи Рим императори Август «Онадўлидаги энг севимли шаҳрим» дея таъриф берган шаҳардир. Мармар конларига яқинлиги туфайли деярли бутун шаҳар мармардан қурилган ҳамда шаҳар ҳайкалтарошлик ишлаб чиқариш маркази ва мактабига айланган. Табиат билан уйғунликда қурилган шаҳар марказида жамоат бинолари, Афродита ибодатхонаси, ҳовузли агора, театр ва бугунги кунда ҳам фойдаланиш мумкин бўлган 35 000 кишилик яхши сақланиб қолган стадиони билан сайёҳларни археологик «зиёфат» га тақдим этади.

               Алабанда қадимий шаҳар

Алабанда номи кария тилидаги Ала (от) ва банда (пойга) маъносини билдирувчи сўзлардан олинган деб тахмин қилинади. Византия тарихчиси Стефаноснинг ёзишича, Қирол Карнинг ўғли Алабандос от пойгасида ғолиб чиққани учун шаҳар Алабанда номини олган.

             Шаффоф сувли “Мовий байроқ”ли соҳиллар

Денгиз туризми уч фасл давомида қизғин бўлган, 148 км узунликдаги қирғоқ чизиғи, мовий денгиз ва тенгсиз кўрфазларга эга бўлган Айдин, Кушадаси ва Дидим туманларида мовий байроқли сертификатланган соҳиллари билан ажралиб туради. Айдиннинг Пигале, Гузелчамли, Явансу ва Асланбурну соҳиллари, Кадинлар денизи, Севги, Гувержинада, Альтıнкум, Акбук ва Тавшанбурну соҳили каби жами 35 та “Мовий байроқли” соҳиллари мавжуд бўлиб, улар маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг эътиборини тортиб келмоқда.

            Арпаз қалъаси

Назилли туманида жойлашган қалъа 18-аср Усмонли даври иншоотидир. Айрим манбаларда бу жойнинг номи Арпаз минораси сифатида ҳам тилга олинган. У 19-асрнинг бошларида Акчайгача бўлган экин майдонларини ўз ичига олган йирик фермер хўжалигининг эгалари Арпаз Бейлар томонидан қурилган. Бироқ, 17-18-асрларга оид Усмонли даври харобалари мавжудлиги бинонинг аввалроқ қурилганлигини ва кейинчалик таъмирланганлигини кўрсатади. Арпаз қалъаси ўзининг беклар саройи, қўриқлаш минораси, омбори, отхоналари ва ёрдамчи бинолари билан кичик қасрни эслатади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Гендер тенглиги ва ресурсларни барқарор бошқариш: Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун янги стратегиялар

Гендер тенглиги БМТнинг 2030-йилгача Барқарор ривожланиш кун тартибининг устувор йўналиши бўлиб, инклюзив ва барқарор ўсишга эришишнинг асосий омили ҳисобланади....

Больше похожих статей

×