11.3 C
Узбекистан
Четверг, 28 ноября, 2024

Туркиянинг ёз фасли учун махсус мазали лаззатлари билан танишинг!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Туркиянинг ёз фасли учун махсус мазали лаззатлари билан танишинг!

Агар мазали таомларни татиб кўриш сизнинг севимли машғулотингиз бўлса, Туркия сиз учун энг мақбул танлов саналади. Ўрта Ер денгизининг қоқ марказида жойлашган Туркия, бой маданий тарих, ҳайратланарли манзаралар, қолаверса, ташриф буюрувчиларга таклиф қилинадиган турли хилдаги сайёҳлик масканларига эга. Шунингдек, у ўз меҳмонларига кўп асрлик, чуқур илдиз отган пазандачилик маданиятининг энг гўзал намуналарини дастурхонга тортиб, сайёҳларга унутилмас гастрономик саргузаштларни тақдим этади.

Туркияда, ёз мавсуми давомида, зайтун мойли, мамлакат атрофидаги денгизлардан олинган маҳаллий ўтлар ва турли денгиз маҳсулотлари билан тайёрланган сабзавотли таомларнинг таомномадаги энг машҳур лаззатлар эканлигига шубҳа йўқ. Келинг, ёзнинг иссиқ кунларида сизни хурсанд қиладиган енгил, соғлом ва мазали ёз лаззатларини «туркча услубда» кўриб chiqaylik…

           Зайтун мойи ва сабзавотлар: Турк ёзги дастурхонининг икки юлдузи

           Соғлом ва чиройли қоматда бўлиш учун Ўрта Ер денгизи пархезига риоя қилиш Туркиядаги таътил давомида жуда оддий. Чунки узоқ ва соғлом умр кечириш учун зарур бўлган зайтун мойининг мўъжизаси куннинг ҳар бир таомида жой олган бўлади. Ресторанларда ҳам зайтун мойида тайёрланган турли хилдаги салатлар кичик ликопчаларда тақдим қилинади. Бутун Туркия бўйлаб зайтун мойида пишириладиган, иштаҳа очар барра кўк ловия ёз ойларида уйларда асосий таом сифатида истеъмол қилинади. Таомларнинг енгил ва соғлом бўлиши учун ёзда гўшт ва қиймага бўлган эҳтиёж пасаяди. Яшил ловия, бақлажонли таомлар, узум баргидан дўлма ёки ичи тўлдирилган бошқа сабзавотлар ихтиёрий равишда гўштсиз пиширилади. Ёз ойларида барра яшил ўтлардан фойдаланиш ҳам кўпаяди ва ҳар овқат маҳалида кўп миқдорда зайтун мойи, сирка ёки лимонли салатлар қўшиб тортиқ этилади.

              Бундан ташқари, Туркиянинг қаерига борманг, ўша минтақага оид маълум бир ўсимликка дуч келишингиз мумкин. Чунки бу кенг географияда ҳар бир ҳудуд ўзига хос биологик хилма-хиллиги билан ажралиб туради. Мисол учун, Эгейнинг марвариди бўлган Измирда муборак қушқўнмас (шевкет-и бостан) ёки самфир (денгиз ловияси) каби ўтларни татиб кўришингиз мумкин. Эгей денгизи соҳилидаги дастурхонларнинг юлдузлари артишок, қовоқ гуллари ва минтақага хос бўлган бошқа ўтлар каби маҳаллий сабзавотлардир. Ёз кунларида уйда овқат бўлмаса, қовун-тарвуз ва оқ пишлоқ триоси тез-тез ёрдамга келади. Чаноққалъа Эзине пишлоғи ва бир неча бўлак қовун ёки тарвуз тез ва ажойиб енгил таомни ташкил этади.          

           Турк Ривиерасининг мазали рецептлари

           Турк Ривиераси ўзининг ёқимли иқлими, гўзал манзараси, соғлом ошхонаси ва ёзда табиий зайтун мойи билан тайёрланган турли хил сабзавотли таомлари билан эътиборни тортади. Таҳинли пияз – асл таъмни севувчиларнинг Турк Ривиерасига ташрифи давомида татиб кўришлари керак бўлган лаззатлардан биридир. Шунингдек, сиз дунёдаги энг мазали апельсинлардан бири сифатида танилган Финике апельсинини татиб кўришингиз зарур! Ўзининг тенгсиз хушбўй ифорига эга бўлган бир стакан муздек Финике апельсин шарбати, жазирама ёз кунларида сизни тетиклаштиради.

            Туркиянинг ёзги таомлари фақат Эгей ва Ўрта Ер денгизи лаззатларидан иборат эмас. Ёзнинг севимли таоми Айран Аши (буғдой ва нўхат қўшилган совуқ қатиқтли шўрва, гўжа) Шарқий Онадўлининг энг машҳур маҳаллий таомларидан биридир. Онадўлини зиёрат қилганингизда, турли минтақаларда турли дон ва уруғлар билан тайёрланган бу машҳур ошни татиб кўришингиз мумкин. Онадўлининг иссиқ ёз кунида, Каҳраманмарашнинг Мараш музқаймоқлари айни муддаодир. Эчки сути ва Каҳраманмарашда экилган ёввойи орхидея илдизларидан тайёрланган бу мазали музқаймоқ ёзнинг иссиқ кунларида салқинлаш учун мукаммал танловдир.

            Янги тутилган денгиз балиғи

            Балиқ Ўрта Ер денгизи минтақаларида истеъмол қилинадиган асосий озуқа бўлиб, одатда бутун ёз давомида истеъмол қилинади. Бундан ташқари, у турк ошхонасининг энг муҳим лаззатларидан биридир. Уч денгиз билан ўралган Туркия, мавсумий денгиз маҳсулотларининг бир неча хил навларига эга. Ёзги лаззатлар учун туркча таомномаларда кўплаб мазали балиқларни учратиш мумкин. Ёз ойларида балиқ одатдагидек қовуриш ёки грилл услубида тайёрланади, баъзан эса, сабзавот билан буғлаб пиширилади ва соғлом таом тарзида тақдим қилинади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олмаотада автобус ва тепловоз тўқнашиб кетди

Олмаотада (Қозоғистон) тепловоз ва автобуснинг тўқнашиб кетиши оқибатида олти киши жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар полиция бошқармаси маълум қилди, дея ёзмоқда "report.az".  Ҳодиса...

Больше похожих статей

×