• Измир ва Бодрум, Истанбулдан кейинги MICHELIN Guide мутахассислари томонидан тасдиқланган икки янги турк манзиллари сифатида қайд этилди.
• Навбатдаги икки манзилнинг бу рўйхатга киритилиши, Туркиянинг сайёҳлар учун ҳаяжонли ва ёқимли таомланиш нуқтаси эканини тасдиқлайди.
• Измир ва Бодрум учун ресторан танловлари, 2023 йил 9 ноябрда Истанбулда бўлиб ўтувчи маросимда эълон қилинади.
Мичелин, “MICHELIN Guide” Туркиянинг Измир ва Бодрум шаҳарларига томон кенгайтирилганлигини мамнуният билан эълон қилади. Турк Эгей ва Ўрта Ер денгизи ошхона анъаналари ва миллийликка асосланган Измир ва унинг атрофида кўплаб таомланиш имкониятлари, жумладан, мафтункор Урла шаҳри мавжуд. Гастрономик ва замонавий ресторанлардан тортиб, янгича услубда безатилган қаҳвахоналар, анъанавий ва машҳур кафеларгача Измир ўзининг турли хил лаззатлари билан ажралиб туради. Кўпинча ўз ота меросини замонавий тарзда халққа етказиб беришни хоҳлайдиган, ёш, маҳаллий ошпазлар томонидан бошқариладиган кўплаб ресторанлар Эгей миллий таомлари, янги тутилган балиқлар ва витаминларга бой салатларни таклиф қилишади.
Муғлада жойлашган Туркиянинг энг машҳур сайёҳлик марказларидан бири бўлган Бодрумда, осиё ва италияликларнинг энг машҳурлари билан халқаро таомларни таклиф қилувчи ресторанлар, айниқса, денгиз лаззатлари билан танилган турк ресторанларининг мукаммал бирлашуви, ноодатий таомлар саҳнасини шакллантиради. Бу ерда ҳашаматли дам олиш масканлари, энг яхши овқатланиш тажрибалари ва бошқалардан ажралиб туриш, яъни, креативликка урғу берилади.
MICHELIN Guide халқаро директори Гвендал Поулленнес: «Ўтган йили Истанбулни Туркиядаги илк манзил ўлароқ қайд этганимиздан сўнг, бизнинг мутахассисларимиз Измир ва Бодрумни ўзларининг навбатдаги йўл хариталарига қўйганидан барчамиз мамнунмиз. Дарҳақиқат, бу икки манзил нафақат унутилмас маданий ва сайёҳлик тажрибалари учун керакли ерлар, балки айни пайтда барча томонидан кашф этилиши зарур бўлган ошхона саҳналарига ҳам эгадир. Ушбу икки янги ҳудудлар MICHELIN Guide оиласига қўшилиши ортидан, Туркиянинг эътибор қаратилиши зарур бўлган гастрономик жойлар эканлиги ҳақидаги хабарни дунёга ёйишни чин дилдан умид қиламан».
Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой: “Истанбулдан сўнг, Измир ва Бодрумнинг «гастро-шаҳар» сифатида юзага чиққанидан хурсандмиз. Минтақадаги иқтидорли хўжаликларнинг сифати билан уйғунлашган маҳсулотларимиз эвазига ўз моҳиятида барқарорлик тушунчасига эга бўлган ошпазлик маданиятимизнинг бойлигини дунёга намойиш эта оламиз. Бу лаззатларни татиб кўриш учун Измир ва Бодрумга келувчи сайёҳлар, Эгейнинг феруза сувлари, чуқур тарихий мероси ва туризм сифати ҳамда круиз саёҳатлари билан ҳайратда қолади.» Турк ошпазлик саҳнасининг ўсиб бораётган салоҳиятини кўрсатадиган бу икки янги қўшилган манзиллардан мамнунмиз ва келгуси йилларда яна кўплаб шаҳарлар қўшилишига ишонамиз».
2022 йилда биринчи марта нашр этилган MICHELIN Guide Истанбул, Туркиянинг энг йирик шаҳрининг гастрономик хилма-хиллиги ва таомларини очиб берувчи 5 Мичелин юлдузли (1 таси 2 Мичелин юлдузли, 4 таси Мичелин юлдузли) умумий 53 та ресторанларини таклиф этади. MICHELIN Guide Истанбул турли хил мавсумий ва махсус таомларни таъкидлашдан ташқари, гастрономик бистролардан тортиб, ҳашаматли ва анъанавий бўлган, бошқаларидан ажралиб турадиган ресторанларга алоҳида эътибор қаратди.
У қамраб олган барча йўналишларда бўлгани каби, Измир ва Бодрумнинг ошпазлик маҳоратига урғу беради ва MICHELIN Guide тарихий методологияси асосида улар таклиф қилаётган энг яхши ресторанларни тавсия қилади. Аноним ва мустақил назоратчилар, барча тажрибали саноат мутахассислари ва ҳозирда Мichelin гуруҳи ходимлари томонидан амалга оширилган ушбу методология, тавсия этилган озиқ-овқат сифатига қаратилган бўлиб, у 5 мезон бўйича баҳоланади:
— махсулотлар сифати;
— пишириш техникасининг мукаммаллиги;
— лаззатларнинг уйғунлиги;
— ошхонада ошпазнинг маҳорати;
— Вақт ва бутун меню давомида изчиллик.
MICHELIN Guide Истанбул, Измир, Бодрум 2024 ресторанининг тўлиқ танлови 2023 йил 9 ноябрда Истанбулда бўлиб ўтадиган MICHELIN Guide маросимида эълон қилинади.
Измир ва Бодрум фотосуратлари учун:
https://we.tl/t-E3dN75l69D ёки https://sendgb.com/2SpKjnHtOeC