Анри Руссо (1844-1910) “божхоначи” номи билан ҳам довруғи таралган туғма истеъдод соҳиби бўлган.
Санъат соҳасида махсус таълимга эга эмаслигига қарамай, бетакрор услуб ва ёндашув Анри Руссони ўз замонасининг энг донғи чиққан мусаввирларидан бирига айлантиради. Унинг ёрқин ранглар, текис манзара ва соддалаштирилган шакллар билан ажралиб турувчи суратлари анойи санъатнинг ажойиб намунасидир.
Асосан мой-бўёқардан фойдаланган Руссо кўпинча ўзи бирор маротаба кўрмаган чакалакзор ўрмон ва ёввойи ҳайвонларни гавдалантирар эди. Унинг услуб ва атвори Пабло Пикассо ва сюрреалист рассомларгача та’сир қилган.
“Густав Климт ва буюк импрессионистлар” мултимедиа кўргазмасида Анри Руссонинг суратларини томоша қилиб, рассом ижодига оид тафсилотлардан баҳраманд бўлиш мумкин.
Кўргазма 2023-йилнинг 10-июнидан 10-сентабрига қадар “ЎЗЕКСПОМАРКАЗ”нинг 5-павилионида санъат ихлосмандлари учун мунтазир.