11.4 C
Узбекистан
Четверг, 28 ноября, 2024

Турк дунёсининг энг муҳим тадбирларидан бири “ҚЎРҚУТ ОТА” МАДАНИЯТ ВА САНЪАТ ФЕСТИВАЛИ БОШЛАНДИ

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Турк дунёсининг кўп асрлик маданий ўзига хослигининг ташувчиси ва муштарак мероси бўлган Қўрқут ота (Деде Коркут), Байбуртда Халқаро Қўрқут ота маданият ва санъат фестивали билан ёдга олинмоқда. 17-23 июль кунлари Турк дунёсининг умумий қадрияти бўлмиш Қўрқут ота бетакрор меросининг 27-маротаба ёдга олиниши режалаштирилган ушбу тадбирда минглаб маҳаллий ва хорижлик иштирокчилар бирлашади.

Турк маданиятининг буюк сиймоларидан бири бўлган Қўрқут отанинг энг қадимги турк достони “Қўрқут ота” китобида баён этилган қаҳрамонлик ҳикоялари ҳали ҳам турк тарихи ва маданий ўтмишига зиё таратишда давом этмоқда.

Маълумотларга кўра, Қўрқут ота қабри жойлашган Байбурт вилояти, машҳур донишманднинг бетакрор меросига эътибор қаратиш мақсадида 1994 йилдан бери июль ойининг учинчи ҳафтасида “Халқаро Қўрқут ота ва Санъат фестиваллари”га мезбонлик қилади. Айниқса Турк дунёсида катта қизиқиш билан кутиладиган ушбу байрам, Байбуртнинг энг муҳим маданий тадбирлари қаторига киради.

Турк дунёсини бирлаштирувчи тантаналар

Анъанага кўра байрамлар Масат қишлоғидаги Қўрқут ота мақбарасини зиёрат қилиш билан бошланади. Қўрқут отанинг ЮНEСКО томонидан “Умумжаҳон Номоддий Маданий Мероси Рўйхати”га киритилиши билан аҳамияти ортган фестиваль давомида найза улоқтириш ўйинлари, маҳаллий таомлар тақдимоти, рассомчилик ва қўл санъати кўргазмалари, концертлар, фольклор томошалари, шеърхонлик, давра суҳбатлари ва бошқа кўплаб ижтимоий-маданий тадбирлар ўтказилади.

Турк дунёсини ўз тарихи ва маданияти билан таништириш нуқтаи назаридан муҳим ижтимоий масъулият ташаббуси бўлган Халқаро “Қўрқут ота” маданият ва санъат фестивалига бутун мамлакат ва Туркий Республикалардан кўплаб мансабдор шахслар, миллий рақс жамоалари, санъаткор ва академиклар таклиф этилади. Бу йил ҳам бир ҳафта давом этадиган байрам тадбирларига уч юз мингга яқин маҳаллий ва хорижий вакилларнинг иштирок этиши кўзда тутилган.

Авлоддан-авлодга ўтадиган ҳикоялар

Турк дунёсининг “донишманд аждоди” сифатида эътироф этилган Қўрқут ота номи ва ибратли сўзларини турк достон ва ҳикоятларида тез-тез учратиш мумкин. Бу қисса ва турли ривоятларда туркий донишманд баъзан «Қўрқут» ёки “Қўрқут ота” деб ҳам тилга олинади.

Бундан ташқари, турк халқ қаҳрамонлари ҳикоялари баён этилган “Қўрқут ота” қиссалари турк тили ва адабиётининг энг муҳим асарларидандир. Туркларнинг ўтмишдаги ҳаёти ҳақида муҳим маълумотлар берувчи бу ҳикояларда турк қабилаларининг урф-одатлари, анъаналари, оила ва ахлоқий келиб чиқиши ҳақида ҳам батафсил маълумотлар келтирилган. Ҳикояларни ёзишдан мақсад, бу маълумотларни келажак авлодларга етказиш деган фикр мавжуд.

          Қўрқут ота ҳикоялари билан бир тилдан иккинчи тилга, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган қадриятлар бугун ҳам турк маданий хотирасида ўз ҳаётийлигини сақлаб келмоқда. Ҳикоялар ўтмиш ва бугун ўртасидаги маданий алоқани мустаҳкамлашга, маданий давомийликни таъминлашга, тегишлилик ва ўзлик тушунчаларини келажак авлодларга етказишга, уларга сабоқ бўлишга хизмат қилади.

Бу борада туркийзабон мамлакатларни бирлаштирувчи омил бўлган “Қўрқут ота” мероси ҳам 2018 йилдан буён ЮНEСКОнинг Инсониятнинг Номоддий маданий мероси рўйхатидан жой олиб келмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олмаотада автобус ва тепловоз тўқнашиб кетди

Олмаотада (Қозоғистон) тепловоз ва автобуснинг тўқнашиб кетиши оқибатида олти киши жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар полиция бошқармаси маълум қилди, дея ёзмоқда "report.az".  Ҳодиса...

Больше похожих статей

×