11.4 C
Узбекистан
Четверг, 28 ноября, 2024

Анталия саёҳатинизда бажаришингиз керак бўлган фаолиятлар

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Анталияни тўлиқ ўрганиш учун тузадиган рўйхатимизда 10 дан ортиқ таклифлар бўлиши мумкин. Улардан бири Патара қадимий шаҳри бўлиб, у ерга ташриф буюрганингиздан сўнг тенгсиз Патара соҳилида қуёш ва денгиздан роҳатланишингиз мумкин.

                                                                                 Патара

Калеичини энг кичик тафсилотларигача ўрганинг. Ҳадриан дарвозаси орқали Калеичига киринг, Усмонли меъморчилиги излари бўлган асарлар билан танишинг, бутик ресторанларда овқатланинг, Караалиоғлу паркида дам олинг ва Маринадаги қоялар бўйлаб қайиқда саёҳат қилинг!

                                                                       Караалиоғлу Парки

Ҳар куни турли хил соҳилларга боринг. Анталияда мовий денгиз билан туташган майин қумли ноёб соҳиллар кўплаб топилади. Ушбу шаҳарда бўлган вақтингизда ҳар куни фарқли соҳилда денгиз ҳамда унинг соф ва нафис қумларидан баҳраманд бўлишингиз мумкин. Ғарбдан шарққа томон тахминан шундай рўйхат тузишингиз мумкин: Патара, Капуташ, Адрасан, Чирали, Коняалтı, Лара, Инжекум, Клеопатра.

                                                                         Капуташ Плажи

Анталиянинг иссиқ ёзларида шаршараларнинг муздек сувлари билан салқинланинг. Анталия топографик тузилиши туфайли кўплаб шаршараларга мезбонлик қилади. Юқори Дуден, Қуйи Дуден, Куршунлу, Манавгат ва Учансу шаршаралари Анталиянинг энг машҳур шаршараларидир!

Дуден Шаршараси

Дам олиш масканларида ҳашамат ва улуғворликдан роҳатланинг. Белек, Лара, Кемер ва унинг Белдиби, Гўйнук ва Кириш каби шаҳарлари марказида жойлашган ҳашаматли курорт меҳмонхоналарида қолинг. Сизнинг қулайлигингизни таъминлаш учун чексиз имкониятларга эга ушбу меҳмонхоналарда дам олишингиз мумкин бўлмаган кунлар учун ҳам куч ва энергия тўпланг!

Maxx Royal Kemer Resort

Дунёга машҳур маршрутларда треккинг яъни тоғ ёнбағрида пиёда юриш ва тоғга тирмашиб чиқиш билан шуғулланинг. Анталия: Ликия йўли, Ст. Паул йўли ва Писидия Мирас йўли каби дунёга машҳур треккинг йўналишларига мезбонлик қилади. Шунингдек, Гейикбайиридаги Олимпос антик шаҳри, Читдиби, Акярлар ва Караташларда тоғга тирмашишни ҳам синаб кўришингиз мумкин!

                                                                             Ликия Йўли

Археологик экспедицияга боринг. Анталия ўзининг мукаммал табиатидан ташқари, ноёб тарихий бойликларига эга. Бутун шаҳарда қадимий шаҳар ёки қадимий цивилизацияларга оид харобаларни ва тарих изларини кўриш мумкин. Перге, Олимпос, Патара, Аспендос; бу қадимий шаҳарлардан фақат бир нечтаси!

                                                                                  Перге

Ғорларнинг шифобахш ҳавосидан чуқур нафас олинг. Маълумки, Дамлатош, Дим, Караин, Белдиби, Альтинбешик-Дуденсую ғорларидаги шифобахш ҳаво кўплаб нафас йўллари касалликлари учун фойдалидир. Баъзи астма беморлари шифокорлари билан биргаликда бу ғорларда даволанадилар!

                                                                       Дамлаташ Ғори

Кўпрулу Канён миллий боғида рафтинг завқини туйинг. Кўпрулу канён миллий боғи чегараларида жойлашган Кўпручай, Туркиядаги энг машҳур рафтинг марказларидан биридир. Дарё бўйлаб сиз рафтингни ташкил этадиган кўплаб профессионал ва тажрибали рафтинг компанияларини кўрасиз. Улардан бирини танланг ва адреналинингизни энг юқори даражага кўтаринг!

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олмаотада автобус ва тепловоз тўқнашиб кетди

Олмаотада (Қозоғистон) тепловоз ва автобуснинг тўқнашиб кетиши оқибатида олти киши жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар полиция бошқармаси маълум қилди, дея ёзмоқда "report.az".  Ҳодиса...

Больше похожих статей

×