21.8 C
Узбекистан
Суббота, 20 апреля, 2024

Туркиядаги энг гўзал соҳиллар

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,240участниковПодписаться
- Advertisement -

Эгей ва Турк Ривиераси билан Ўрта Ер денгизининг қоқ марказида жойлашган Туркия дунёдаги энг манзарали соҳилларига эга. Ёзда Туркиянинг гўзал соҳиллари мовий ва яшил рангларни уйғунлаштириб, дам олиш ва ўйин-кулги учун турли имкониятларни ва турли хилдаги қизиқарли тадбирларни таклиф этади.

Турк Ривиераси: Орзунгиздаги таътил

Турк Ривиерасининг қоқ марказида жойлашган Анталия ўзининг Аспендосдан Мирагача, Сидедан Пергегача бўлган кўплаб тарихий жойлари, узун қирғоқ чизиғи, феруза сувлари, сокин кўрфазлари ва ҳар хил спорт тадбирлари билан юқори баҳоланган дам олиш масканларидан биридир. Гўзал соҳиллари билан танилган ва 231 та Мовий байроқ сертификати бор пляжларга эга бўлган Анталияда, деярли ҳар бир йўл бир соҳилга олиб чиқади. Баъзи пляжлар километрларча узунликда бўлса, бошқалари тоғлар ва кўрфазларда ўрин олган яширин соҳиллардир. Масалан, Kaputash… Каш-Калькан йўлидаги Капуташ, оқ қумли соҳили ва мовий денгизи билан диққатга сазовордир. Ўзининг ажиб сеҳри билан бу кичик соҳил дунёдаги энг гўзал 50 соҳиллардан бири деб топилди. Узунлиги 14 км бўлган Туркиянинг иккинчи энг узун соҳили — Патара ҳам Анталияда жойлашган. У денгиз тошбақаларининг кўпайиш жойларидан бири саналади.

Мовийнинг минг бир туси саёҳати

Бодрум, шубҳасиз, Туркиянинг бахт соҳили бўлган Эгей денгизидаги энг машҳур дам олиш масканларидан биридир. Шаффоф денгизи, олтин тусли қумлари ва қирғоқ чизиғи билан минтақа қуёш ва денгизни севувчилар учун мукаммал ёзги дам олиш масканидир. Бодрум марказига энг яқин соҳиллардан бири бўлган Гумбет соҳили мовий рангнинг фарқли тусларини бирлаштирган денгизни таклиф этади. Қайиқда саёҳатлар, турли сув спортлари ва шўнғиш клублари унутилмас тажрибаларни ваъда қилади. Битез соҳили сузиш ва бошқа сув фаолияти учун мукаммал танловдир. Битез соҳили кенг қумли қирғоғи ва ҳайратланарли манзарадан ташқари, кўплаб кафе ва ресторанлар билан ўралган. Бодрумнинг севимли дам олиш маскани Туркбуку марказида жойлашган Гўлтуркбуку соҳили шаҳарнинг энг жонли жойларидан биридир. У ўзининг соҳилда жойлашган кўнгилочар клублари билан кўтаринки кайфиятни ваъда қилади.

Измир: Туркиянинг юраги

Измир деганда хаёлга илк келадиган нарса бу шаҳарнинг энг машҳур сайёҳлик маскани Чешмедир. Илижа ва Алачати соҳиллари гўзал денгизи ва олтин қумлари билан Чешменинг юлдузларидир. Сокин ва майин тўлқинли сувлари билан машҳур Алачати соҳили Чешме марказидан тахминан 13 километр узоқликда жойлашган. Чешмедаги энг тоза соҳиллардан бири бўлган Алачатида Эгей қуёши остида тобланишингиз ва мазали коктейлингиздан баҳраманд бўлишингиз мумкин. Чешменинг Илижа туманида жойлашган Илижа соҳили минтақадаги яна бир машҳур «қочиш» нуқтасидир. Илижа, атрофидаги денгизларни илитадиган саёз, иссиқ шифобахш маъданли сувлари билан яхши таниш. Эгей денгизининг олмосек тиниқ сувларида сузиш, исталганча қуёш остида ҳордиқ чиқариш ва мўътадил об-ҳаводан завқланганча таътилингиздан тўлақонли завқ олишингиз мумкин.

Чаноққалъа: Шимолий Эгейдаги марварид

Туркиянинг Эгей денгизи соҳилидаги кўплаб шаҳарлар ёз ойларида сайёҳлар билан тўлиб тошади. Улардан бири эса Чаноққалъада жойлашган майин тўлқинли денгизи ва яшилга бурканган табиати билан мафтун қилувчи Ассос соҳилларидир. Минтақада энг машҳур икки соҳил бўлиб, улардан бири иккала томондан зайтун дарахтлари билан ўралган Ассос Сокакағзи ва Кадирга кўрфазидир. Бироқ, Чаноққалъа, Бозжаада ва Гўкчеада ҳақида гапирганда, иккита гўзал Турк Эгей оролларини унутмаслигимиз керак. Чуқур мовий денгизи ва ипак қуми билан Бозжааданинг Аязма соҳили Эгей денгизининг энг машҳурларидан биридир. Турк Эгейнинг энг катта ороли Гўкчеадада узунлиги 1200 метр бўлган Айдинжик соҳили, сўрфингчилар ташриф буюрадиган яна бир севимли манзилдир.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Нотариал палатаси раиси ХНИ йиғилишида тақдимот билан иштирок этди

Айни кунларда Доминика Республикасининг Пунта Кана шаҳрида Халқаро Нотариуслар Иттифоқининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Мазкур йиғилишда Халқаро нотариуслар иттифоқи Президенти...

Больше похожих статей

×