- Advertisement -
11 июль куни имзоланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикада миллий аския ва қизиқчилик санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида шу ҳақда банд бор.
Ҳужжатнинг олтинчи бандида аския ва қизиқчилик санъати соҳасида таниқли ижодкорларнинг маҳорат мактаблари фаолияти йўлга қўйилиши белгиланган.
Ушбу қарорда белгиланган тартибда ўзининг маҳорат мактабини яратган ижодкорлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан асосий иш жойи орқали ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 5 баравари миқдорида қўшимча рағбатлантириб борилади.
Маҳорат мактабларига улар фаолият юритадиган муассасанинг объектларидан текин фойдаланиш ҳуқуқи берилиб, уларга ушбу муассаса томонидан алоҳида хона ажратилади ва бошқа зарур шарт-шароитлар яратилади.