11.4 C
Узбекистан
Четверг, 28 ноября, 2024

Сокин ҳамда замонавий: Истанбулнинг Онадўли томони билан танишинг

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Европа ва Осиё маданиятларини уйғунлаштирган, дунёнинг энг гавжум метрополларидан бири бўлган Истанбул, ўзининг бир қатор дунёга машҳур диққатга сазовор жойларига эга. Шаҳарнинг Онадўли томони ёки Осиё қисми — сокин, аммо «ҳаяжонли» саргузаштларни ҳадия этади.

Истанбулнинг Онадўли томонида мўл-кўл табиий гўзалликлар, тарихий диққатга сазовор жойлар, ҳаяжонли тунги ҳаёт, иштаҳани очувчи ошхоналар ва кўплаб харид қилиш учун кенг танловлар мавжуд. Келинг, Истанбулнинг Онадўли томони таклиф қиладиган энг яхши тажрибаларни кўриб чиқайлик. Аммо эсда тутингки, шаҳарнинг бу томонини кўздан кечиришнинг энг яхши йўли Европа томонидан паромга чиқиш ва денгиз орқали гўзал Босфор бўгозини кесиб ўтишдан бошланади.

Истанбулнинг “Принс ороллари”

Истанбулнинг ёнгинасида жойлашган Принс ороллари, ҳаёт тарзининг мўътадиллиги ва Истанбулнинг ёрқин тарафини ҳис қилишни хоҳлайдиганлар учун мукаммал муҳитни тақдим этади. Мармара денгизининг бепоён мовийликлари орасида Истанбулнинг Онадўли қисмига яқин бўлган Принс ороллари ўзининг гўзал табиати, енгил шабадаси ва тарихий иморатлари билан машҳур.

Босфор бўғозига параллель равишда жойлашган бир қатор тарихий манзиллар

Ускудардаги паромдан тушиб, тўғри Онадўли Ҳисори томон йўл олганингизда, юз йиллик маҳалла ва бинолар, боғлар, масжидлар ҳамда шинам кафелари билан сизни қарши олади. Икки томонни боғловчи кўприкнинг яқинида жойлашган Бейлербейи саройи ўзи жойлашган маҳалланинг тимсоли ҳисобланади. Сарой Босфорга қараган жойлашуви, Шарқ ва Ғарб услубларини уйғунлаштирган архитектураси, фасллар давомида ўзгариб турувчи атмосфераси билан ташриф буюрувчиларни ҳайратда қолдиради. Кўпчиликка маълум бўлган Ченгелкўй, ўзининг чой боғи турк чойини симит билан ичиш ва Босфорнинг ажойиб манзарасидан баҳраманд бўлиш учун мақбул жой саналади. Ченгелкўй, шунингдек, ўзининг кўп асрлик саройлари, гўзал маҳаллалари ва балиқ ресторанлари билан машҳур бўлиб, мазали денгиз маҳсулотларидан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Кадикўй: Дунёдаги энг яхши маҳаллалардан бири

Кадикўй Онадўли томонидаги энг машҳур маҳалла ҳисобланади. У икки марта, 2019 ва 2021 йилларда дунёнинг “энг яхши маҳаллаларидан бири” деб топилган. Кафелари, барлари, ресторанлари ҳамда вино заводлари билан Кадикўй сўнгги йилларда Истанбулнинг ижтимоий марказларидан бирига айланди. Шаҳар ичидаги бир шаҳар бўлган Кадикўй сизни антик ашёлар сотувчи дўконлари, овоз ёзиш студиялари, иккинчи қўл китоб дўконлари, бир асрлик дорихона ва ҳатто опера театри билан кутиб олади. Архитектураси билан эътиборни тортган Сурейя опера театри Баҳарие кўчасининг қоқ марказида томоша оқшомлари учун меҳмонларига эшикларини очади. Пиёда ёки тарихий трамвайда бўлсин, Кадикўй кўчаларида юриб борар экасниз, сизни денгиз бўйидаги гўзал Мода маҳалласи кутиб олади. Моданинг Пиер кафесида бир финжон чой ёки қаҳва ичиб, ҳаяжонли манзарадан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Боғдод кўчаси: бир кўчадан ортиқроқ

Онадўли томонининг энг ҳашаматли кўчаларидан бири бўлган 14 километр узунликдаги Боғдод проспекти дунёдаги энг гўзал савдо марказларидан бири сифатида ҳам танилган. Кадикўй ва Бостанжи туманлари ўртасида жойлашган ушбу кўчада кўплаб маҳаллий ва халқаро мода ва дизайн брендлари дўконлари ўрин олган. Кўчаларда дўкон витриналарига тикилганча соатлаб юришингиз, шунингдек, маҳаллий ва халқаро ошхоналарга қадар излаган барча лаззатларни учратишингиз мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олмаотада автобус ва тепловоз тўқнашиб кетди

Олмаотада (Қозоғистон) тепловоз ва автобуснинг тўқнашиб кетиши оқибатида олти киши жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар полиция бошқармаси маълум қилди, дея ёзмоқда "report.az".  Ҳодиса...

Больше похожих статей

×