Туркиянинг Ғарбий Онадўли минтақасидаги археологик ёдгорликлари билан машҳур бўлган Бурдур вилоятида ҳаяжонли янгилик! Тўққиз ойлик қайта тиклаш ишларидан сўнг Бурдурнинг Гўлҳисар туманида жойлашган қадимий Кибира (Kibyra) қадимий шаҳридаги улкан фавворага чучук ичимлик суви яна қайтди. 2016 йилда кашф этилган ва ўша йили ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган қадимий шаҳар Кибирадаги монументал фавворани қайта тиклаш, Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Бурдур вилояти ҳокимлиги кўмагида амалга оширилди.
2000 йиллик муҳташам Кибира фаввораси Рим империяси даврида қад ростлаган. Икки ҳовузга эга бўлган ва Кибира қадимий шаҳрининг учинчи айвонида жойлашган қадимий иншоот милодий 23 йилда шаҳар катта зилзиладан сўнг қайта тикланганида қурилган ва қарийб 700 йил фаолият кўрсатган, деб тахмин қилинади. Баландлиги 7,5 метр ва диаметри 15 метр бўлган улкан фаввора устунлар билан мустаҳкамланган конус шаклидаги соябонни ҳам ўз ичига олади. Кибиранинг дастлабки фаввораси бўлган улкан иншоот қадимий шаҳарнинг сувга бўлган эҳтиёжини қандай қондирганини кўрсатади ва агорада тасвирланган меъморий визуаллик эстетиканинг ажойиб намунасини тақдим этади.
Кибира «Гладиаторлар шаҳри»
Гўлҳисар туманининг ғарбий ён бағрида жойлашган Кибира нисбатан кенг турар-жой ҳудудида жойлашган. Рим тараққиётининг энг муҳим шаҳарларидан бири сифатида Кибирадан топилган меъморий қолдиқларнинг барчаси Рим императорлик даврига тегишли. Минтақанинг муҳим хусусияти шундаки, биноларнинг ҳар бири ўзаро симметрик тарзда яратилган бўлиб, улар бир бирини алсо тўсиб қўймайди. Кибирага кираверишда унинг стадиони жойлашган; Қадимги Онадўлидаги энг улуғвор стадионлардан бири ҳисобланган Кибира стадиони 10 000 га яқин одамни сиғдира олади ва гладиаторларнинг эпик мусобақаларига мезбонлик қилган деб ҳисобланган. Шу тариқа Кибира ўзининг “Гладиаторлар шаҳри” унвонини мерос қилиб олган.
Кибирадаги яна бир диққатга сазовор иншоот — оркестр қисмида Медуза мозаикаси тасвирланган одеон ва устунли савдо кўчаси атрофида қурилган агорадир. Бундан ташқари, қадимий шаҳарнинг Рим ҳаммоми ва антиқа театри диққатга сазовордир. Қадимги манбаларда айтилишича, Кибира саноати деҳқончилик, чорвачилик, тиббиёт, темирчилик ва кулолчиликни ўз ичига олган. Шаҳар космополит тузилишга ва тўрт хил тилга эга эканлигига ишонилган. Шунга кўра, Кибиранинг кучли иқтисодиёти ва ҳарбий кучи борлиги таъкидланади.
Тўхтовсиз оқиб турувчи фавворага эга иккинчи қадимий шаҳар
Кузатишлар шуни кўрсатадики, фаввора марказида думалоқ минора қад кўтариб, унинг атрофида олтита устунлари ҳам бор. Шу билан бирга, сув пайдо бўлган жойга шерлар ва пантераларнинг олтита ҳайкалчаси ўрнатилган. Ушбу ҳайкаллардан фақат иккитаси қазишмалар пайтида топилган бўлиб, бугунги кунда иккита асл ҳайкал Бурдур музейида намойиш этилмоқда.
Бурдурда қадимдан қолган иккита монументал фаввора бор. Биринчи бўлиб Бурдурнинг Агласун туманидаги Сагалассос қадимий шаҳрида 1800 йиллик Антонин фаввораси топилган. Қайта тиклаш ишлари тугаллангандан сўнг, Кибира қадимий фаввора жойлашган иккинчи масканга айланди.
Археологик қазишмалар, тадқиқот ва қутқарув ишлари фаол олиб борилаётган Туркияда сўнгги йилларда кўплаб тарихий ашёлар топилиб, музейларга олиб келинмоқда. 2022 йилда 713 та археологик фаолият натижасида археологик қазишмалар сони бўйича дунёда етакчи давлат бўлган Туркияда 10.500 га яқин асарлар ўртага чиқди.