12.4 C
Узбекистан
Четверг, 28 ноября, 2024

Самарқанд сайёҳлик марказида дам олиш: EURONEWS фикри

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Кундан кунга Самарқанд сайёҳлик маркази нафақат маҳаллий сайёҳларнинг, балки чет эллик туризм иштиёқмандларининг ҳам эътиборини тортиб келмоқда. Euronews телеканали мухбири марказ меҳмонхоналарида дам олиш ва туризм бўйича таклифлар ҳақида гапириб, ушбу замонавий мажмуанинг яна бир афзаллигини очиб берди.

Журналистнинг таъкидлашича, туристик марказга саёҳат Самарқанднинг муҳташам халқаро аеропортиданоқ бошланади. Меҳмонхоналарнинг соғломлаштириш марказларидаги хизматлар буюк Ибн Сино таълимотига, яъни ўтмиш ва ҳозирги замон тиббиётининг энг яхши анъаналарига асосланганлиги мухбирни эътиборидан четда қолмади.

Euronews мухбири Галина Полонская шундай дейди: “Самарқанд бўйлаб сайр қилганингиздан сўнг, дам олиш ва соғломлаштириш учун ноёб мажмуа ҳисобланган Silk Road Samarkand сайёҳлик кластерида дам олиб, куч тўплашингиз мумкин. Мен бу ерга танам ва руҳиятим учун фойдали бўлган янги маршрутни ўрганиш ва уни синаб кўриш учун ташриф буюрдим».

Silk Road Samarkand марказида соғломлаштириш марказлари сифатида бир нечта меҳмонхоналар фаолият юритади. Улардаги турли хил соғломлаштириш дастурлари бир неча кундан 2 ҳафтагача бўлган даврни ўз ичига олади. Шу вақт ичида меҳмонлар диққатга сазовор жойларни кўриш имконига ҳам эга бўладилар.

«Ўтмиш ва ҳозирги давр тиббиёти «Антистресс» номли яхлит дастурда мужассамланган. Масалан, унинг асосий турларидан бири барокамерадир. Унда босим остида инсон танасининг кислород билан тўйинтириш жараёни содир бўлади. Бундай антиоксидант терапия организмдан зарарли моддаларни чиқазиб ташлаш ва ором олишнинг энг яхши усулларидан биридир», — деб таъкидлайди журналист ўз лавҳасида.

Лавҳада тасвирланганидек, Silk Road Samarkand бу ақл бовар қилмайдиган муҳит, соғломлаштириш муолажалари, мазали таомлар,  яхши кайфиятдир. Бунинг натижасида марказ мамлакат бўйлаб саёҳат қилишнинг хамёнбоп ва ажралмас қисмига айланиб улгурган. Галина Полонская, шунингдек, янги Самарқанд халқаро аеропортининг имкониятларидан қойил қолиб, унда замонавий Самарқанднинг сайёҳлик салоҳиятини юқори даражасини тўлиқ ҳис қилса бўлади.

Буларнинг барчаси Euronews репортажида.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда «Шаффоф шаҳарлар» ва «Ҳалол туманлар» пайдо бўлади

Ўзбекистонда коррупциянинг олдини олиш мақсадида "Шаффоф шаҳарлар" ва "Ҳалол туманлар" лойиҳалари ишга туширилмоқда. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги...

Больше похожих статей

×