13.5 C
Узбекистан
Понедельник, 2 октября, 2023

Бодрум қуёши остида

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
5,720участниковПодписаться
- Advertisement -

Туркиянинг хаёлингизга ҳам келмаган томонлари

          Туркияда дам олиш ҳақидаги билган барча маълумотларингизни унутинг. Бодрум –  мутлақо бошқа Туркия. Бу Европа зиёлилари дам оладиган ҳақиқий премиум даражадаги курорт. Эгей денгизи қирғоғидаги ушбу эртакни «Кичик Греция» деб ҳам аташади – бандаргоҳ гўзаллиги, шаффоф денгиз суви, ажойиб пляжлар, аутентик шаҳар кварталлари, мазали таомлар ва бетакрор колорит. Шунингдек, Бодрумда ҳатто мавсум авжига чиққан вақтда ҳам жазирама кузатилмайди, ҳаво Анталиядагига нисбатан анча қуруқ ва ҳарорат ҳам енгил. Бу ерда доимо шамол эсиб туради ва шунинг учун курорт сурфинг ишқибозлари учун идеал жой ҳисобланади.

          Тараққиёт излари, шопинг ва Бодрум

          Бодрум қадимий Галикарнас шаҳрининг ўрнида жойлашган. Ушбу шаҳарнинг кўчалари қадимий тараққиёт изларига бой. Қизиқарли экскурциялардан кейин Бодрумни ўрганишни бошлаш мумкин – бу гастросталкер ва гурманлар учун «Элдорадо»дир. Бу ерда аутентик оилавий кафе ва ресторанлар жуда кўп. Уларнинг барчасига бир таътилнинг ўзида ташриф буюришнинг иложи йўқ. Аммо сизда ўзингиз учун топ-10 энг «мазали» жойлар рўйхати шаклланиши аниқ. Машҳур туркча шўрва, кабоб, котлет (кўфте) ва афсонавий турк ширинликлари – бу ерда ҳаммаси жуда мазали ва дид билан тайёрланган.

Мароқли сайр ва мазали егуликлардан сўнг, шопингни бошласангиз ҳам бўлади. Бу ерда у ҳам ёқимли ва ўзгача колоритга эга. Урфдаги «бренд» дўконларга эга кўчалар ва йирик савдо марказлари мавжуд. Лекин, қўл билан ишланган безаклар, табиий теридан бўлган буюмлар ва дизайнерлик тўпламларига эга расталар анча қизиқарлироқдир. Ҳар бир харид сизга кейинчалик Эгей денгизи қирғоғида ўтказилган ёқимли кунларни эслатиб туриши шубҳасиз.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қашқадарёдаги қишлоққа айиқ болалари тушиб келди

Қашқадарё вилоятидаги Сойбўйи қишлоғи ҳудудига тоғли ҳудуддан Ўзбекистон “Қизил китоб”ига киритилган 2 бош Тян-Шан қўнғир айиқ болалари келиб тушди. ББу...

Больше похожих статей

×