24.5 C
Узбекистан
Четверг, 25 апреля, 2024

«Евроосиё» Халқаро театр фестивали бошланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,260участниковПодписаться
- Advertisement -

Шу кунларда пойтахтимиз бир эмас, бир вақтнинг ўзида бир неча театр фестивалларига мезбонлик қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги томонидан ташкил этилган «Евроосиё» халқаро театр санъати фестивали ана шундай ижодий лойиҳалардан биридир.  

Президентимизнинг 2022 йил 2 февралдаги «Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 апрелдаги «Евроосиё» халқаро театр санъати фестивалини ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ушбу фестиваль ўтказилмоқда.  

Мазкур ижодий лойиҳадан кўзланган асосий мақсад театр соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар билан ижтимоий-гуманитар алоқаларини, халқлар ўртасидаги дўстлик ва биродарлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, ягона маданият платформасини шакллантиришдан иборатдир. 

Фестиваль доирасида Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Россия, Туркия, Грузия, Озарбайжон, Беларусь Республикаси, Туркманистон каби давлатларнинг театр жамоалари, юртимиз театрлари ўз спектакллари билан қатнашади.  

Намойиш этилган спектакллар экспертлар томонидан турли йўналишлар бўйича кўриб чиқилади.  

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Сенат Раиси АҚШнинг Юта штати делегацияси билан учрашди

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева 24 апрель куни АҚШнинг Юта штати Сенати раиси Стюарт Адамс бошчилигидаги делегация билан...

Больше похожих статей

×