Жорий йилнинг 11-17 май кунлари Олмаота шаҳрида Ҳайвонот боғлари ва аквариумларининг Евроосиё минтақавий ассоциациясининг конференцияси бўлиб ўтди ва унда дунёнинг 20 давлатидан 170 кишини бир ерда жамлади.
Конференсия дастури жуда бой ва қизиқарли бўлди:
— Жониворларнинг кўплаб ноёб турларини сақлаш бўйича дастурлар доирасида олимлар ва кураторларнинг маърузалари тингланди;
-EARAZA муаммолари ва истиқболлари, амалга оширилган ишлар, ҳайвонот боғлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш борасидаги саволлар муҳокама қилинди;
— Ушбу соҳанинг энг яхши мутахассислари томонидан жониворлар турларини сақлаш, уларнинг фаровонлиги бўйича сертификатлаш ва бошқа масалалар бўйича маърузалар тақдим этилди.
Aнжуман давомида делегатлар Олмаота ҳайвонот боғи фаолияти ва жониворлар коллекцияси билан танишди.
Шунингдек, таклиф этилган меҳмонлар учун «Aлтин Емел» миллий боғидаги «Чарин канёни» ва «Оҳангли қумлари» бўйлаб экскурсия дастури ташкил этилди.
Кейинги EARAZA конференсияси Тошкентда бўлиб ўтишини чексиз мамнуният ила эълон қиламиз. У Тошкент ҳайвонот боғининг 100 йиллигига бағишланади.