28.8 C
Узбекистан
Суббота, 20 апреля, 2024

Дунёга машҳур дизайнер ўз коллекциясида ўзбек матоларидан янги ижодий наъмуналар яратмоқчи

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,250участниковПодписаться
- Advertisement -

Дунёга машҳур дизайнерлар Ўзбекистон миллий либосларини жаҳон подиумларига олиб чиқишга кўмаклашади. Бу ҳақда  Маданият ва туризм вазирлиги хабар берди.

Қашқадарё вилоятида 11-13 май кунлари “Ethno and modern fashion week” халқаро фестивали ҳамда этноспорт ўйинлари, гастрономик фестиваль, этно ва замонавий кийимлар халқаро танлови, миллий ҳунармандчилик ва заргарлик ярмаркаси ташкил этилди.

Фестивалида англиялик таниқли дизайнер, Omar Mansoor бренди асосчиси Омар Мансур Шейх, “Ladychic Paris” бренди асосчиси франциялик Лопез Артега, креатив дизайнер ва “Х8” бренди асосчиси кореялик Ли Вонкванг, шунингдек, Малайзия, Хитой, Монголия, Россия, Қозоғистон сингари мамлакатлардан мода ва дизайн намоёндалари иштирок этди.

“Ўзбек миллий кийимлари, уларнинг тайёрланишидаги дид ва ёрқинлик мени жуда ҳайратлантирди. Бу ерда ўзбек дизайнерлари билан фикр алмашдим. Уларнинг ўзбек модасини жаҳон подиумларига олиб чиқиш учун қилаётган ишларида кўмаклашмоқчимиз”, дея қайд этди Omar Mansoor бренди асосчиси.

Унинг сўзларига кўра, бу борада яхши янгиликлар яратилади. У шунингдек, ўз коллекциясида ўзбек матоларидан янги ижодий наъмуналар яратиш ғояси пайдо бўлганини қўшимча қилди.

Маълумот учун, Қашқадарёда бўлиб ўтган фестиваль хорижлик ва маҳаллий туристлар оқимини ошириш, этнотуризм, гастротуризм ва маданий туризмни ривожлантириш, Ўзбекистон туристик салоҳиятини янада кучайтириш мақсадида ўтказилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Маҳкумларга масофали видеоучрашувдан фойдаланиш ҳуқуқи берилиши мумкин

ИВ Жиноят кодексга озодликдан маҳрум этилган шахсларга уларнинг яқинлари билан суҳбатлашишга доир ўзгартиришлар киритилиши тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокамага қўйди. Ички...

Больше похожих статей

×