21.6 C
Узбекистан
Пятница, 26 апреля, 2024

Туркиянинг қадимий ва барқарор ошпазлик маданияти дунё миқёсида нишонланади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

    21-27 май кунлари ўнлаб турли тараққиёт изларини ўзида мужассам этган, унумдор география ва бой тарихдан озиқланган турк гастрономиясининг кенг кўламли Турк ошхонаси ҳафталиги бўлиб ўтади. Бу йил иккинчи марта бўлиб ўтадиган Турк ошхонаси ҳафталигида ЮНEСКО ижодий шаҳарлар тармоғи томонидан белгиланган «Дунёнинг 26-гастрономия шаҳри» Ҳатайнинг минтақавий таомларига урғу берилиши билан бир қаторда, Турк таомларини тайёрлашда ортиқча чиқиндилар чиқишига йўл қўймасликка ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Турк ошхонаси ҳафталиги Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги томонидан амалга оширилмоқда. Туркиянинг дунё бўйлаб дипломатик ваколатхоналари Ҳатай ошхонасининг ўзига хос таъмини ​​тарғиб қилиш мақсадида турли тадбирлар ва ижтимоий медиа кампанияларини ўтказмоқда.

Турк ошхонасининг қадимий, барқарор, чиқиндисиз, соғлом ва давомий анъаналари

Турк ошхонаси ҳафталиги тадбирлари иштирокчилари маҳаллий маҳсулотлар ва анъанавий пишириш усулларидан фойдаланган ҳолда, Ҳатайнинг маҳаллий таомларини тайёрлайдилар ва қадимги барқарор турк ошхонаси билан батафсил танишиб чиқадилар. Шу билан бирга, улар турк ошхонасининг бой биологик хилма-хиллиги ва унинг турли хил овқатланиш, ейиш-ичиш тамойилларига жавоб беришга тайёрлиги ва салоҳияти ҳақида маълумот олиш имкониятига эга бўладилар. Иштирокчилар турк ошхонасининг барқарор ва чиқиндисиз ёндашувга асосланган пишириш методологияси билан амалий тажрибага эга бўладилар. Соғлом ва давомий турк рецептлари иштирокчиларни бирлик ва бирдамлик, шунингдек, маданий барқарорлик туйғулари ила тузилган “туркча таомланиш” маросимлари доирасида бирлаштиради. Тадбир давомида меҳмонларга турк қаҳваси, турк чойи, локумлар ва бошқа лаззатлар тақдим этилади.

Ҳатай маданиятлар ўчоғи

Бу йилги Турк ошхонаси ҳафталигининг дунё миқёсидаги тадбирларида Ҳатай ошхонасининг лаззатларига бағишланган ўзига хос таомнома тақдим этилади. Гастрономия соҳасида ЮНEСКО Ижодий шаҳарлар тармоғининг бир қисми бўлган Ҳатай, беқиёс ошхонаси билан эътиборни тортадиган Туркия шаҳарларидан биридир. Ҳатай ошхонаси Ўрта Ер денгизи иқлими ҳукмрон бўлган унумдор тупроқларда етиштирилган юқори сифатли зайтун мойи ва дон, дуккакли экинлар, сабзавотлар, мевалар, маҳаллий ўтлар ва зираворларни бирлаштирган ҳолда мўъжизалар яратади.

Тарих давомида турли цивилизацияларга мезбонлик қилган шаҳарнинг ошпазлик мероси ўзига хос нонушта ва юзлаб таомлари билан диққатни тортади. Турк ошхонаси ҳафталиги доирасида тайёрланадиган Ҳатай таомлар рўйхатида “биберли экмек” (қизил мурч пастаси қўшилган нон), “зайтун салати”, «ҳуммус», «кисир» (булғур салати), “тепси кабоб” (тандирда пиширилган кабоб) ва «кунефе» (пишлоқли ширинлик)лар мавжуд.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент шаҳри туманларининг айрим ҳудудларига бугун табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

Таъмирлаш ишлари туфайли Чилонзор, Учтепа, Мирзо Улуғбек ва Олмазор туманларининг қуйидаги ҳудудларига 26 апрель куни табиий газ етказиб бериш...

Больше похожих статей

×