14 C
Узбекистан
Пятница, 29 марта, 2024

Зукко китобхон танлови

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,190участниковПодписаться
- Advertisement -

Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, уларнинг маънавий-маърифий, ҳуқуқий саводхонлигини оширишга алоҳида эътибор берилмоқда. Бу борада Хоразм вилояти ИИБ томонидан кўплаб маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиляпти.

Маҳмуд аз-Замахшарий номидаги Хоразм вилоят ахборот-кутубхона марказида “Маънавият ойлиги” доирасида “Зукко китобхон” танлови бўлиб ўтди. Танловда вилоят ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёш ходимлар ҳамда ИИВ Хоразм академик лицейи ўқувчиларидан иборат 14 та жамоа иштирок этди. Ҳакамлар ҳайъати ҳар бир иштирокчининг ўзбек ва жаҳон адабиётига оид билим ва тафаккурини синчковлик билан кузатиб, холисона баҳолаб борди.

– Китоб инсонни камолотга элтувчи, ақл идроки, тафаккурини бойитувчи, маънавиятини юксалтирувчи қудратли воситадир, – дейди вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ бошлиғининг ўринбосари, майор Шавкат Ибрагимов. – Танловни ўтказишдан асосий мақсад ҳам ходимларимизнинг тафаккурини бойитиш билан бирга уларнинг китоб мутолаасига бўлган қизиқишини оширишдан иборатдир.

Танлов якунига кўра Янгиариқ тумани ИИБ жамоаси фахрли биринчи ўринни қўлга киритди. Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси жамоаси иккинчи ҳамда ИИВ Хоразм академик лицейи жамоси учинчи ўринларни эгаллади.

Ғолиб ва совриндор жамоалар диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Манба:Postda.rk

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш тақиқланмоқда

10 мартдан бошлаб республикамизнинг барча ҳудудларидаги табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш тақиқланмоқда. Ушбу тақиқ Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 8...

Больше похожих статей

×