33.4 C
Узбекистан
Вторник, 23 июля, 2024

Туркияда Европа мегалитик маданият йўналиши

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,560участниковПодписаться
- Advertisement -

  Европа мегалитик маданият йўналиши — Европа Кенгашининг маданий тармоқларидан бири бўлиб, у бетакрор табиат ва ўзига хос манзилларни мужассам этган, милоддан аввалги тош мажмуалар – ёдгорликлар, мақбаралар, қадимги жамоалар томонидан иншо этилган зиёратгоҳларни кўриш имконини беради ҳамда қадим ўтмишнинг ғайриоддий изларини ўзида акс эттиради.

          Туркиянинг машҳур тарихий маркази Гўбеклитепа ушбу маданий йўл тармоғига янги иштирокчи сифатида рўйхатга олинди. 1990 йилларда топилган ва қазиш ишлари узлуксиз давом этадиган Гўбеклитепа манзилгоҳи, дунёда энг муҳим ва энг кўп муҳокама қилинадиган археологик ёдгорликлардан бири сифатида ажралиб туради. Чунки у неолит ​​даврига тегишли бўлиб, кулолчилик, металлургия, ёзув, ғилдираклар, қишлоқ хўжалигидан олдинги даврни кўз ўнгимизда жонлантириши билан барчани бирдек ҳайратга солади.

Гўбеклитепа, Шанлиурфа шаҳар марказидан 20 км шимоли-шарқда жойлашган ҳудудда ёки унинг яқинида ҳеч қандай аҳоли пункти бўлмагани учун ўтроқ ҳаётига доир мавжуд назариялар ва адабиётларни шубҳа остига қўйган ҳақиқатдир…12.000 йил давомида овчи-йиғувчилар томонидан иншо этилган ҳайкаллар, Т шаклидаги устунлар, рельефлар, тотемлар ва бошқа кўплаб тош ўймакорлиги намуналари мавжуд бўлган турли хоналардан иборат муқаддас марказдир.

Сўнгги пайтларда олиб борилган изланишлар нуқтаи назаридан, минтақада худди шу даврга оид ўхшаш манзилгоҳларнинг мавжудлиги ушбу ноёб маданий мероснинг бебаҳо қадриятини янада бойитиши маълум бўлди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Самарқандда илк ўрта асрларга оид ибодатхона топилди

Самарқанд археология институти ходимлари томонидан Ургут тумани, Жўрабтепа маҳалласида жойлашган Қўрғонтепа ёдгорлигида илк ўрта асрларга оид бўлган ибодатхона ўрни топилди. -...

Больше похожих статей

×