18 C
Узбекистан
Суббота, 27 апреля, 2024

Чегара билмас ҳайратлар

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Фестиваль доирасидаги тадбирлар давом этаяпти. Куннинг иккинчи ярмидан кейинги танловлар доирасида турли-тилдаги ижро жараёнлари барчани ҳайрат ва ҳаяжонга солди. Эронлик Руҳулло Каломий бошлиқ “Изма “ бадиий жамоаси ижро этган куй-қўшиқлар табиийлиги ва жонли тарзда ижроси билан кўпчиликка манзур бўлди.

Гуруҳ бадиий раҳбарининг таъкидлашича, унинг жамоаси биринчи маротаба бахшичилик фестивалида иштирок этмоқда. Унинг ўзи эса тўртинчи маротаба юртимизда бўлиши экан . Хорижлик санъаткор бу галги байрам табиийлиги ва самимий тарзда ўтказилиши қувонарли эканлигини таъкидлайди. Яна санъат халқларни бирлаштиради, дўстлаштиради, дейди у. Улар ижро этган куй қўшиқлар ноанъанавий тарзда эди. Уни эса залдагилар олқишлашди. Демакки, улар шунчаки ижрога қўл уришмаган.

Навбатдаги ижрочи эса Туркиянинг Анқара шаҳридан Камбер Нар жаноблари. Ўзи асли касби иқтисодчи бўлсада, у мусиқа ва адабиёт шайдоси. Учта шеърий тўплами нашр этилган. Ижрочи сифатида бахшичилик уни ром этган. У бу галги анжуманда таниқли турк шоири Ошиқ Вейсал шеърларини қўшиқ қилиб ижро этди. Якка ижро тартибидаги бу қўшиқ зални ҳаяжонга солди.

Кейинги чиқиш Грузиялик санъаткорлар ижросида бўлди. Нюкзар Кавтарадзе бошлиқ жамоа ижросидаги классик мусиқа ва жонли грузин тилидаги ижро зални ларзага келтирди. Жюри ҳайъатининг таъқиқлашига қарамай, гулдурос қарсаклар босиб кетди. Ҳайратлар ҳайратга уланди.
“Фестивал штабида қизғин иш жараёни ОАВ ходимларининг тезкор ва ишчанлиги бизниқувонтирди. Бутун жаҳон нигоҳи Гулистонга қаратилган, ўйлаймизки, у вилоятимизда ўтган тарихий кунга айланади дейди,- бахши шоир Алишер Нур ва “Янги Сирдарё “ газетаси адабий ходими Хуршида Нишонова.

Сайтимизни кузатиб боринг. Байрам тадбирлари давом этмоқда.
“Новости Узбекистна “ интернет сайти учун Гулистон шаҳридан Ўлжабой Қаршиев махсус тайёрлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда 2 млрд сўм имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ё.М. (муқаддам...

Больше похожих статей

×