21.3 C
Узбекистан
Среда, 1 мая, 2024

6-7-8 май кунлари галдаги Халқаро бахшичилик фестивалига старт берилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,280участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугун мамлакатимизда ўзбек халқининг миллий ўзлигини, қадимий тарихи ва тилини, унинг ҳаёт тарзи, анъана ва урф-одатларини ўзида мужассам этадиган, умумбашарий маданиятнинг ажралмас қисми сифатида тан олинган бахшичилик санъати янада ривожлантирилиб, асрлардан асрларга ўтиб келмоқда.

Ушбу санъат турини кенг тарғиб этиш мақсадида 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Президентининг тегишли қарорига биноан Термиз ва Нукус шаҳарларида Халқаро бахшичилик санъати фестивали юқори савияда ташкил этилди. Фестивалда дунёнинг кўплаб мамлакатларидан келган иштирокчилар ўз бахшичилик санъати оҳанглари билан урф-одатларини тараннум этдилар. Натижада, ушбу санъат тури ЮНЕСКОнинг Инсоният номоддий маданий меросининг репрезентатив рўйхатидан жой олди. 

Ушбу анъанага содиқ қолган ҳолда жорий йилнинг 6-7-8 май кунлари бу йилги халқаро бахшичилик санъати фестивали Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида ташкил этилмоқда. Фестивалга 1500 нафардан ортиқ ижодкорлар жалб этилган. Шу билан биргаликда, 40 дан ортиқ хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан бахшичилик санъатига доир 30 нафардан зиёд мусиқа ижрочилари иштирок этади. 

Матбуот анжуманида шунингдек, фестивал доирасида ташкил этиладган алоҳида тадбирлар ҳақида маълум қилинди. Унга кўра, бахшичилик ва достончилик санъатини ривожлантириш, бахши-шоир, оқин ва жировлар ижодининг шарқ маданияти ва санъатидаги ўрни ҳамда аҳамиятини янада оширишга қаратилган халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади. Хорижий ва Ўзбекистон бахшичилик санъати усталари ижросида яккахон концертлар ва достончилик кечалари ташкил этилади. Бахши-шоир, оқин ва жировлар ҳамда фольклор жамоалари билан халқаро кўрик-танлов, сайиллар ўтказилади. Шу билан билан биргаликда, мамлакатимизнинг дунёга машҳур шахслари ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида замонавий усулда саҳналаштирилган дастурлар намойиш этилади.

Анжуман якунида кўрик-танлов ғолиблари ва совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими ҳамда гала-концерт намойиш этилади. 

Халқаро фестивал ғолиб иштирокчиларини рағбатлантириш мақсадида эса бу гал ҳам АҚШ долларида пул мукофотлари ажратилган бўлиб, Гран при соҳибига 7000 АҚШ доллари, 2 та йўналишдаги 1-ўрин соҳиби учун 10.000 АҚШ доллари, 3-ўрин эгаларига 3.500 АҚШ доллари ажратилган. Шунингдек, энг яхши селфи, флешмоб каби йўналишларидаги халқаро фестивалнинг энг яхши тарғиботчиси бўлган матбуот ходимлари ҳам пул мукофоти билан тақдирланиши кутилмоқда.

Манба:Uz.A

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

«Тонировка» учун тўловлар ошдими?

Тўлов миқдорлари аввалгидек: енгил автомобилларнинг орқа ён ойналарини тусини ўзгартириш (қорайтириш) — бепул; жисмоний ва юридик шахсларнинг енгил автотранспорт воситалари олд ён ойналари тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома берганлик учун...

Больше похожих статей

×