15 C
Узбекистан
Четверг, 28 ноября, 2024

Озарбойжон  халқининг Улуғ  фарзандига  бағишланган  достон

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,070участниковПодписаться
- Advertisement -

Биз Озарбайжон халқининг буюк фарзанди Ҳайдар Алиев билан ҳамиша фахрланамиз. Ўзбекистонда уни эҳтиром билан хотирлашади. Мен у билан ишлаган одамлар билан кўп суҳбатлашганман. У ҳар доим ўзбек халқига ҳурмат билан муносабатда бўлган. Ҳайдар Алиев Шароф Рашидов билан кўп бор учрашиб, кўплаб қийин масалаларни биргаликда ечишган. Бугун орамизда ҳаёт бўлганлар Ҳайдар Алиевнинг ҳар қандай вазиятда Ўзбекистонга ҳурмат билан муносабатда бўлгани, қўллаб-қувватлаганини айтишади. Бизда “ўзбек иши” юзага келган оғир йилларда Ҳайдар Алиев бошқалардан фарқли ўлароқ ўзбек халқи ҳақида ўз шахсий фикрига эга бўлган.

Шавкат  Мирзиёев,

Ўзбекистон  Республикаси  Президенти

Шарофим дединг, Ҳайдарим дедим!

Озарбойжоним, жонажонимсан,

Ўзбекистоним, онажонимсан!

Нормурод  Нарзуллаев,

Ўзбекистон  Халқ  шоири

Бизнинг мамлакатда атоқли давлат ва жамоат арбоби, собиқ Озарбойжон Президенти Ҳайдар Алиевич Алиевнинг ҳурмати катта…

Маълумки, собиқ совет даврида Ҳ.А.Алиев 1944 йилдан эътиборан, давлат ҳавфсизлик органларида хизмат қилган. Кейинчалик Озарбойжон Министрлар Совети ҳузуридаги Давлат ҳавфсизлик комитети раиси, Озарбойжон Компартияси Марказий Қўмитаси биринчи котиби, СССР Министрлар Совети раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. Генерал-майор. 1987 йилда эгаллаб турган лавозимидан истеъфога чиққан, яъни, сиёсий майдондан чиқариб юборилган… 

1990 йилда Озарбойжонга қайтиб келгач, у аввал Озарбойжон ССР Олий Совети депутати, Нахичеван Автоном Республикаси Олий Мажлиси раиси, кейинчалик – 1993 йилда Озарбойжон Президенти этиб сайланади. Қақнус каби қайта пайдо бўлиб, ўзининг ноёб давлат ва жамоат арбоби сифатида бутун дунёга намоён этади… 1998 йилда халқ уни яна қайта давлат раҳбари этиб сайлайди. 2003 йилда, соғлиғи ёмонлашгани сабабли, у меросхўри бўлиб қолган, ўғли Илҳом фойдасига, ўз номзодини олади…

          Шуни қайд этиш керакки, ўз вақтида икки мамлакат етакчилари: Озарбойжонда Ҳайдар Алиев ва Ўзбекистонда халқимизнинг оташқалб фарзанди, таниқли ёзувчи ва шоир, истеъдодли публицист, чорак аср ватанимизга раҳбарлик қилган Шароф Рашидовни катта дўстлик ришталари боғлаб турган. Бу ҳақда, яқинда атоқли давлат ва жамоат арбоби, академик Оқил Умурзоқович Салимов билан бўлган суҳбатимизда, у киши тўлқинланиб гапириб берган эди… Зеро, уларнинг ҳаётида кўплаб рамзий ўхшашликлар бор: икковларининг ўғиллари туғилганда Илҳом исмини олган, икковларига, улар хизмат қилган тузум хиёнат қилди: Шароф Рашидов вафот этганидан кейин, Ҳайдар Алиевга эса, ҳаётлигидаёқ, хиёнат захрини тотиб кўришга тўғри келди …

Халқларимиз дўстлиги узоқ асрлардан, бир томонда улуғ Низомий, Фузулий, Насимий ижод қилган, иккинчи томондан улуғ ўзбек шоирлари Алишер Навоий, Бобур, Машраб ижод этишган даврларда бошланган. Бизнинг замондош, атоқли ўзбек-озарбойжон шоири ва драматурги Мақсуд Шайхзода асарлари ўзбек адабиёти ва санъати дурдоналари орасидан жой олган.

         Маълумки, Ҳайдар Алиев атоқли сиёсий ва давлат арбоби, мустақил Озарбайжоннинг асосчиси бўлган. Унинг қатъияти, кучли сиёсий иродаси ва беқиёс етакчилик қобилияти туфайли, қардош давлат мураккаб синовларни муносиб енгиб ўтган.

        Бизнинг мамлакатда бу катта сиёсатчининг номи абадийлаштирилган. Президент Илҳом Алиевнинг ўтган йил Ўзбекистонга ташрифи жараёнида  Тошкент шаҳрида озар халқининг умуммиллий Етакчиси, Озарбайжон Республикасининг собиқ  Президенти Ҳайдар Алиев номдаги боғ барпо этилди. Бу ерда Ҳайдар Алиев барельефи ўрнатилди. Бу ҳам озар халқи етакчисининг халқимизга бўлган ҳурматига жавобнинг бир намунаси, десак адашмаймиз.

        Ҳайдар Алиев ҳақида кинолар, ҳужжатли фильмлар олинган, китоблар, юзлаб мақолалар, шеърлар чоп этилган.

       Яқинда эса, бизнинг ватандош, Ўзбекистон ва Белоруссия ёзувчилар уюшмалари аъзоси, публицист, ёзувчи, шоир, ўқувчиларга ўзининг рус ва ўзбек тилларида чоп этилган «Жизненный  путь»,  «Генерал-губернатор»,  «Всё  лучшее  в  себя  вместило  сердце»,  «Жаннат  райхонлари»,  «Шараф  Рашидов  – победитель», «Шараф Рашидов – созидатель», «Улуглар чорбоғи»,  «Пять шагов в вечность», «Рубаи», «Союз равных», «Бабур. Сквозь века»,  каби асарлар билан таниш Исмат Раҳматович Кўчиев, озарбойжон халқининг улуғ фарзандининг, 2023 йил 10 майда нишонланадиган  100 йиллиги арафасида, унинг хотирасига бағишлаб, «Ҳайдар Алиев тантанаси», номли достон ёзди. Китоб бизга дўст Белоруссияда чоп этилди (Исмат Кучиев.Триумф Гейдара Алиева. Поэма. ЧИУП «Белстан». Минск. 2023).  Китоб юксак полиграфия даражасида сифатли чоп этилиб, чиройли безатилган. Достон муаллифи, достон қаҳрамони каби, кўп йиллар давомида хавфсизлик органларида хизмат қилган, шунинг учун Ҳайдар Алиев ишлаган тизимни ичидан яхши билади, бу эса достонни холис ва таъсирчан бўлишига хизмат қилган. …

Достон олти бобдан иборат. Муаллиф ўз сўзбошисида шундай деб ёзади:

         «Ушбу достонда мен Ҳайдар Алиевнинг 1923 йил 10 майида Нахичеванда (ҳозирги пайтда Нахичеван Автоном Республикаси пойтахти) туғилган пайтидан, то 2003 йилда вафотигача бўлган ҳаёт йўлини батафсил ва ёрқин тасвир этишга ҳаракат қилдим. Айниқса, темирйўл ишчиси оддий оиласида туғилиб, бу ноёб одам ўз истеъдоди, ақл-фаросати, ажойиб иродаси ва ўз жонажон юртига муҳаббати туфайли, ҳаётнинг улкан чўққиларини забт этганлигига, ўқувчи эътиборини қаратгим келди.

          Ҳайдар Алиевнинг 1990 йилда катта сиёсатга қайтиши, нафақат унинг ҳаётидаги тантаналик воқеа бўлди, балки Озарбойжон келажаги учун тақдиршумул, бурилиш воқеа бўлди. Менинг имоним комилки, мен китобда ёзганимдек, бу инсон амалда мамлакатни вайроналардан чиқариб олди.  Бу киши бўлмаганда, аниқ фуқаролар уруши бошланиб, ака укага, ука акага, шаҳар-шаҳарга қарши қўл кўтарган бўлар эди. Қон тўкилар эди…

Ҳайдар Алиев томонидан республика ривожланиши учун тўғри йўл танланган эди. Мана 20 йилдирки Озарбойжон собиқ Президентининг ўғли – бугунги халқ Етакчиси Илҳом Ҳайдарович Алиев, оғишмай шу йўлдан раҳбарлик қилиб бормоқда»

Шоир Исмат Кўчиев озар халқининг улуғ фарзанди Ҳайдар Алиевич  Алиевни афсонавий қуш Қақнусга ўхшатади. Бу ўхшатиш бежиз эмас… Маълумки, улуғ  аллома Фаридуддин Аттор ўзининг  «Мантиқут-тайр» асарида Қақнус қуши ҳақида сўз юритиб, шундай деган эди: “…қанотидан ўт чақнаб чиқади, кейин бутун вужудини ўт қоплаб ёна бошлайди, олов ўтинларга ўтади ва бирга-бирга ёниб чўғга айланадилар. Кейин чўғлар совиб кул бўладилар. Кул ичида битта кичкина чўғ қолади ва у кичкина қақнус бўлиб дунёга келади. Олов ўтинни кулга айлантиради, кул ичида эса қақнус боласи пайдо бўлади…” 

Барчани юксак маънавият руҳида, миллий ва умуминсоний қадриятларга катта  ҳурматда тарбиялайдиган, бундай достон ёзиш учун ҳақиқий байналминалчи бўлиш, қардош халқни жон дили билан севиш керак…

Бизнинг улуғ шоиримиз, улуғ Озарбойжон шоири Низомийнинг шогирди – Алишер Навоийнинг қуйидаги мисралари эсга тушади:

Олам аҳли билингизким, 

иш эмас душманлиғ,

Ёр ўлунг бир-бирингизгаким,

эрур ёрлиғ иш.

      “Яшасин озарбойжон ва ўзбек халқлари дўстлиги!” Қилган олижаноб ишлари асрлар давомида куйланадиган Озарбойжон халқининг улуғ фарзанди Ҳайдар Алиевич Алиевнинг 100 йиллиги барчамизга муборак бўлсин!

Носир  ТОИРОВ

Ўзбекистон журналистлари уюшмаси аъзоси

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Яхши қўшничилик

Яхши қўшни қариндошдан ҳам яқин, нақли бежиз айтилмаган. Жанубдаги қўшнимиз Ўзбекистон жорий йили Қозоғистонга 4,7 млрд куб сув берди....

Больше похожих статей

×