24.5 C
Узбекистан
Вторник, 21 мая, 2024

Бугун 10 апрель — ўзбек адабиётининг буюк намояндаларидан бири Абдулла Қодирий таваллуд топган кун.

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,340участниковПодписаться
- Advertisement -

Абдулла Қодирий 1894 йил 10 апрелда Тошкент шаҳрида туғилган. ХХ аср янги ўзбек адабиётининг улкан намояндаси, ўзбек романчилигининг асосчиси. 20-йиллардаги муҳим ижтимоий-маданий жараёнларнинг фаол иштирокчиси.

Мусулмон мактабида (1904—06), рус-тузем мактабида (1908-12), Абулқосим шайх мадрасасида (1916—17) таълим олган; Москвадаги адабиёт курсида (1925—26) ўқиган. Эски шаҳар озиқа қўмитасининг саркотиби (1918), «Озиқ ишлари» газетасининг муҳаррири (1919), Касабалар шўросининг саркотиби (1920), «Муштум» журнали ташкилотчиларидан ва таҳрир ҳайъати аъзоси (1923—26). «Тўй», «Аҳволимиз», «Миллатимга», «Фикр айлагил» каби шеърлари, «Бахтсиз куёв» драмаси, «Жувонбоз» ҳикояси ёзувчининг дастлабки асарларидир (1914-15).

«Улоқда» ҳикояси (1916), «Калвак Махзумнинг хотира дафтаридан», «Тошпўлат тажанг нима дейдир?» (1920) каби сатирик ҳикоялар муаллифи.«Ўтган кунлар» (1924-26), «Меҳробдан чаён» (1929) романлари, «Обид кетмон» (1934) қиссаси ёзувчининг улкан маҳоратини ўзида мужассам этган. Абдулла Шуносийнинг «Физика» (1928), Н. В. Гоголнинг «Уйланиш» (1935), А. П. Чеховнинг «Олчазор» (1936) асарларини ўзбек тилига таржима қилган.

Абдулла Қодирий 1926 йилда «Муштум»да босилган «Йиғинди гаплар» мақоласи туфайли қисқа муддат қамалган. 1937 йилнинг 31 декабрида эса «халқ душмани» сифатида иккинчи бор қамоққа олиниб, 1938 йил 4 октябрда Тошкент шаҳрида отиб ташланган.Унинг асарлари 1956 йилдан бошлаб оқланган.Алишер Навоий номидаги Республика Давлат мукофоти лауреати (1991), «Мустақиллик» ордени билан мукофотланган (1994).

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Республикаси Президенти Эроннинг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 май куни Эрон Ислом Республикасининг элчихонасига ташриф буюриб, мамлакат шимолида вертолёт қулаши оқибатида...

Больше похожих статей

×