26.2 C
Узбекистан
Пятница, 26 апреля, 2024

Тошкентда таниқли қозоқ ёзувчиси ва жамоат арбоби Кемел Токаев таваллудининг 100 йиллигига бағишланган давра суҳбати ўтказилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Жорий йил  7 апрель куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида таниқли қозоқ ёзувчиси,  драматург ва жамоат арбоби Кемел Токаев таваллудининг 100 йиллигига бағишланган давра суҳбати ва «Турки алеминин детективи жанрин дарабози» китоб-расмли кўргазмаси бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда  «Дунё» .

Ташкилотчилар — Қозоғистон Республикаси Миллий кутубхонаси, Ўзбекистоннинг Олмаотадаги Бош консуллиги, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси.

Тадбирдан кўзланган мақсад туркий тилли мамлакатларда Кемел Токаевнинг адабий меросини тарғиб қилиш ва оммалаштириш, ёшлар ва ёш авлодни ватанпарварлик, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашдан иборат. Тадбир туркий давлатлар ташкилоти томонидан эълон қилинган Туркий цивилизасияни ривожлантириш йили, шунингдек, ТУРКСОЙнинг 30 йиллигини нишонлаш доирасида ўтказилмоқда.

Кемел Токаев — бадиий сўз устаси, драматург, қозоқ насрида детектив жанрининг асосчиси. 1948 йилда Қозоғистон давлат университетини тамомлаган. Адибнинг биринчи «Жулдизди жорик» тўплами 1954 йилда нашр этилган. «Аскар кетди», «Махсус топшириқ», «Охирги зарба», «Тунги зарба», «Сарбаған бўлган воқеа» ва бошқа роман ҳамда қиссалари нафақат Қозоғистонда, балки чет элда ҳам кенг тарқалган.

Тадбир доирасида ёзувчининг ҳаёти ва ижодига бағишланган китоб-расмли кўргазма ташкил этилади. Унда муаллифнинг асарлари, унинг таҳрири остида нашр этилган журналлар, даврий нашрлардан мақолалар, унинг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги материаллар намойиш этилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон ва Хитой туризм сектори вакиллари иштирокида бизнес-форум ўтказилди

Бугун, 26-апрел куни Тошкент шаҳрида жойлашган “InterContinental Tashkent” меҳмонхонасида Хитой Халқ Республикасининг туризм сектори вакиллари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди....

Больше похожих статей

×