13.7 C
Узбекистан
Четверг, 28 ноября, 2024

Ўзаро ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,070участниковПодписаться
- Advertisement -

                                              

    Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро алоқалар ҳар томнлама ривожланмоқда. Уни иқтисодиёт ва илм-фан, адабиёт ва санъат, инвестициялар оқимининг кенгайиши ва дипломатик алоқаларнинг юқори босқичида кўриш мумкин.

    Hayate regense меҳмонхонасида Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги элчихонаси томонидан ОАВ ходимлари учун матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Ҳиндистоннинг мамлакатимизаги элчиси жаноб Маниш Прабхата матбуот вакилларига икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги  тараққиёти ҳақида маълумот берди.

   Ҳинд ва ўзбек халқи ўртасидаги дўстлик алоқалари узоқ тарихга бориб тақалади. Ўзаро дипломатик алоқалар эса Ўзбекитон мустақиллигини қўлга киритган дастлабки йиллардан жадал ривожлана бошлади. Якунланган йилда эса Самарқандда Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти саммитида Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг иштирок этиб   Ўзбекистоннинг бу нуфузли анжуманга   меҳмонлик қилишини катта  ҳурмат билан тилга олган эди. Анжуман доирасида Ҳиндистон бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг мулоқотлари илиқ ва самимий  тарзда кечган эди. Якунланган йилда Ҳиндистон Тошкентда штаб квартирси жойлашган Регионал антитеррористик структурасига раҳбарлик қилди. Йил давомида Тошкент ва Нью-Деҳлида ташкилот фаолияти доирасида бир қатор йиғилишлар бўлиб ўтди. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сиддиқовнинг Ҳиндистонга сафари уюштирилди. Сафар давомида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан янги режаларга асос солинди.

    “Икки мамлакатлар ўртасидаги алоқалар таълим, мудофаа,техника, илм-фан, иқтисодий  барчасида самарали натижаларга имкониятлар яратмоқда,- деди элчи Маниш Прабхата жаноблари. Якунланган йилда дипломатик алоқаларимиз ўрнатилганига 30 йил тўлди. Бу йилда ҳам бу ҳамкорлик янги икки томонлама кенг кўламли ривожланишни бошидан ўтказаяпти.”

     Элчи Маниш  Прабхат жаноблари журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди. Якунланган йилда икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни кенг ёритган “ VARSHIK DARPAN” журнали   ўқувчилар эътиборини тортган эди. Бу сафар ҳам  Ҳиндистон ва Ўзбекистон стратегик ҳамкорлигига бағишланган янги журнал иштирокчиларга тақдим этилди.

                                                                                                                               Ўлжабой Қаршиев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Яхши қўшничилик

Яхши қўшни қариндошдан ҳам яқин, нақли бежиз айтилмаган. Жанубдаги қўшнимиз Ўзбекистон жорий йили Қозоғистонга 4,7 млрд куб сув берди....

Больше похожих статей

×