27.8 C
Узбекистан
Четверг, 18 апреля, 2024

Италияда ўтказилган халқаро сайёҳлик ярмаркасида Ўзбекистоннинг зиёрат туризми салоҳияти тақдим этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,240участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва мамлакатимизнинг Италиядаги  элчихона ходимлари Бари шаҳрида ўтказилган  «Business Tourism Management» кўргазма-ярмаркасида иштирок этишди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА 

Ташкилотчилар маълумотларига кўра,  «Business Tourism Management» кўргазма-ярмакази  Италиянинг  сайёҳлик соҳасига бағишланган энг йирик тадбирлардан бири  ҳисобланади.  Ярмарка миллий ва халқаро туроператорлар ва соҳа мутахассисларини бир майдонга тўплайди.  Кўргазма давомида туризм бозори мутахассислари ўзларининг энг сўнгги сайёҳлик йўналишлари ва хизматларини тақдим этадилар ҳамда соҳа индустриясининг долзарб йўналишларини муҳокама қиладилар.

Ўзбекистон вакиллари ярмакада мамлакатимизнинг  зиёрат туризми салоҳиятига бағишлаган  «Мусулмонлар учун дўстона туризм» мавзусида тақдимот ўтказдилар.  Ўзбекистонда сайёҳлик  cоҳасини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган тизимли ишлар, шу жумладан, хорижий сайёҳларга зиёрат йўналиши бўйича яратилган шароитлар ва «Самарқанд-Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси» концепцияси ҳақидаги маълумотлар халқаро тадбир иштирокчилари эътиборига ҳавола қилинди.

Тақдимотда, шунингдек, 2023 йил октябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Жаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО) Бош ассамблеясининг 25-йиғилиши, Тошкент Халқаро туризм ярмаркаси, «Зиёрат туризм ҳафталиги» ва бошқа тадбирлар ҳақида батафсил сўзлаб берилди.

Бундан ташқари, туризм соҳасидаги янги йўналишлар — Тўй сайёҳати туризми, Beauty туризм ва  B&B (Bed&Breakfast) концепцияси  тақдим этилди.Ўзбекистон йўналиши ярмарка ташкилотчилари ва меҳмонларида катта қизиқиш уйғотди. Хорижий меҳмонларга мамлакатимиз сайёҳлик салоҳиятини акс этирувчи видеолавҳалар, брошюралар ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

 Ўзбек диломатлари ярмарка доирасида  Мальтанинг «HelloFly Ltd», Италиянинг «iH Hotels Group», «Occhi alle Spiagge» компаниялари вакиллари билан самарали музокаралар ўтказдилар. Бўлиб ўтган учрашувлар натижасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва истиқболли лойиҳаларни Ўзбекистонда амалга ошириш бўйича келишиб олинди.

Маълумот учун: жорий «Business Tourism Management» кўргазма-ярмаркасида 100 дан ортиқ туркомпаниялар ўз хизматларини намойиш этди. Кўргазмага  17 минга яқин меҳмонлар ташриф буюрди. Ярмарка доирасида, шунингдек, туризм соҳаси етакчи мутахассислари ва олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари иштирокида бўлиб ўтган сессияларда 155 та маъруза тингланди. 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда яна бир болалар сиропи дорихоналардан қайтариб олинмоқда

Ижтимоий тармоқларда "Rinotin kids" маҳсулоти тўғрисидаги хабарлар тарқалмоқда. Санэпидқўмита Ахборот хизмати хабарига кўра, маҳсулотнинг рухсатномаси бекор қилинди. Маълум қилинишича, Санэпидқўмита мутахассислари...

Больше похожих статей

×