24.2 C
Узбекистан
Среда, 24 апреля, 2024

“ШҲТ мамлакатлари киноси кунлари ва ШҲТ мамлакатлари кинофоруми”нинг тантанали ибдидоси

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,260участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекфильм киностудиясининг кичик павильонида XIV Тошкент халқаро кинофестивалига старт берилади. Соат 10 дан бошлаб расмий тадбирлар, тантанали очилиш маросими ва ШҲТ мамлакатлари киноси кунлари бошланишига бағишланган анжуман, ШҲТ мамлакатлари кинофоруми, делегациялар тақдимоти ва Кино кунлари тақдимоти бўлиб ўтди.


“Ипак йўли дурдонаси” XIV Тошкент халқаро кинофестивалининг ШҲТ мамлакатлари киноси кунлари доирасида меҳмонлар ва оммавий ахборот воситалари вакилларини ШҲТ мамлакатлари кино санъати соҳаси билан яқиндан таништиришга қаратилган анжуманга алоҳида эътибор қаратилган.

ШҲТ мамлакатлари киноси кунлари ва ШҲТга аъзо мамлакатлар кинофоруми очилишида бир қатор спикерлар, жумладан, Беларусь Киноижодкорлари уюшмаси раиси – Виктор Васильев, Кино соҳасини ривожлантириш миллий корпорацияси бошқарувчи директори – Равиндер Бхакар (Ҳиндистон), кинорежиссёр Афшин Хошими (Эрон), Миллий кинони қўллаб-қувватлаш давлат марказининг халқаро кинофестиваллар бўйича ижрочи директори, бош продюсери Адай Абелдинов (Қозоғистон), Қирғизистон Республикаси Маданият, туризм, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги ҳузуридаги Кинематография департаменти директори Муктали Бектеналиев (Қирғизистон) ва бошқалар ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Яқинлашиб келаётган XIV Тошкент халқаро кинофестивалида ШҲТга аъзо мамлакатларнинг ҳар бири ўзининг энг яхши киноленталарини тақдим этади. Жумладан, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон фильмлари намойиш этилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Наманганда археологик ёдгорликларни бузиб, уй қурмоқчи бўлган шахс ушланди

Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан биргаликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган тизимли назорат тадбирида Наманганда...

Больше похожих статей

×