9.6 C
Узбекистан
Пятница, 29 ноября, 2024

Халқаро  нобель  мукофоти ўзбек тадбиркорига муборак  бўлсин!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,070участниковПодписаться
- Advertisement -

“Имом Ғаззолий “Ҳамма тўфону бало-қазолар ҳаётимизни бузиш учун келмайди, уларнинг баъзилари йўлимизни тозалаш учундир”дейди. Шу маънода, кейинги йилларда кўрган-кечирганларимиз – оғир синовлар бизни бир миллат сифатида бирлаштирди, ҳаётимизда учрайдиган бефарқлик, томир отиб кетган худбинлик каби иллатларнинг томирини қирқди, қалбларимизда бир-биримизга нисбатан меҳрни парвариш этди, десам янглишмаган бўламан”.

Қудратилла  Рафиқов

Ўзбекистон  Республикаси  Олий

Мажлиси  Сенатининг  аъзоси,  сиёсатшунос

         Яқинда  ҳамкасбимиз, кўп йиллик дўстимиз Абдували Абдусамадов вафот этди ва таъзия билдиргани хонадонига бордик, ўғли Мақсуджонга ҳамдардлик билдириб, бироз суҳбатлашиб, қайтдик. Офисга келсам, йигитлар интернетдан олинган мақолани қўлимга узатишиб, “Мана ўзбеклардан ҳам Нобель лауреати чиқди. Муборак бўлсин!” деб қарши олишди.

         Бу таниқли давлат ва жамоат арбоби, машҳур журналист ва публицист, яқинда Президентимиз Фармони билан юксак давлат мукофотига сазовор бўлган Аъло Маҳсумович Хўжаевнинг мақоласи экан. Унда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тренер, Ўзбекистон спорт кураши ассоциацияси президенти, таниқли спорт ҳомийси Салимбой Қирғизбоевич Абдувалиев Халқаро Людвиг Нобель мукофоти билан тақдирлангани, тақдирлаш маросимида Салимбой ҳаяжонланиб нутқ сўзлагани ҳақида гап борар эди.

         Нобель мукофоти лауреати С.Қ. Абдувалиев нутқидаги қуйидаги сўзлар эътиборимни тортди:

          “Людвиг Нобель мукофоти билан тақдирланган Ўзбекистоннинг биринчи вакили бўлганлигимдан фахрланаман ва охиргиси эмаслигимга ишонаман. Менинг собиқ иттифоқ давлати, кейинчалик мустақил Ўзбекистон Республикасида спортни ривожлантиришдаги камтарона хизматларим қайд этилди.

         Ўйлайманки, бу юксак эътироф-баҳо Олимпия жаҳон ҳаракати ривожига  қўлидан келганча салмоқли ҳисса қўшаётган  барча ватандошларим, шу билан бирга халқлар ўртасидаги бошқа спорт, маданий, илмий ва ижтимоий алоқалар  эътироф-баҳосидир. Бундай алоқаларсиз, маданий анъаналар давомийлигисиз, тўлақонли ва адолатли келажак бўлмаслигини биз яхши тушунамиз…

          Президент Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигидаги ҳозирги  Ўзбекистонда  амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар ҳам шу юксак ва олижаноб мақсадларга эришишга қаратилган. Ўзбекистон, баҳтиёр халқ яшайдиган юксак ривожланган ва гуллаб яшнайдиган мамлакат бўлиш орзуси амалга ошиши учун қудратли куч олди ва бунда жисмоний тарбия ва спортга катта эътибор берилмоқда.  Имкониятдан фойдаланиб, юксак мукофотдан илҳомланиб, жаҳон ва ўз Ватанимда спорт ривожига қўшаётган ҳиссамни янада оширишга ваъда бераман!”

     Дарҳақиқат бу улуғ алломалар, саркардалар, ёзувчи ва шоирларни, ҳақиқий ватанпарвар, миллатпарварларни тарбиялаб етиштирган ўзбек халқи учун фахрланарли воқеадир!

         Шуларни ўйлар эканман, Қирғизбой ота Абдувалиев, Аъзамжон Абдувалиев, Ортиқали Абдувалиев, Ҳамидилла Азизов, Сайфулла Сайдалиев, Умар Тоғаев, Валентина Тоғаева, Дадахон Зокирхўжаев, Раҳматилла Қамбаров, Иномжон Юнусов, Неъмат Юсупов,  Мизроп Камолов, Турсунбой Ортиқхўжаев, Хотамжон Содиқов, Диасполвон Нишонбоев, Обиджон Назиров, Раҳим Дадахўжаев, Рустам Қурбонов, Жўра Хоназаров, Раҳмонали Қамбаров ва бошқа кўплаб ўтиб кетган фахрийлар кўз олдимга келди. Буларни ҳаммаси ҳаёт бўлиб, мазкур хабарни эшитса, бошлари осмонга етар эди! Зеро, Салимбой шуларни кўз олдида улғайиб, етишиб чиққан паҳлавондир.

         Тошкентнинг “Файзиобод” маҳалласида яшаган таниқли ҳуқуқшунос Неъматжон ака Юсупов учрашганда, кўпинча  “Ота-онасининг дуосини олган, ўтганларни ҳурматини жойига қўйган одам, икки дунёда ҳам кам бўлмайди!”, деб айтар эди.

         Дарҳақиқат, Салимбой  Абдувалиев ота-онаси, эл-юрт дуосини олган, ўтганларни доим ҳурматини жойига қўйиб келади, шунинг учун доим эл-юрт эътибори, барчани  ҳурматига сазовор.

Янги зафарларга илҳомлантирадиган Халқаро Нобель мукофоти халқимизга муборак бўлсин!

 Носир Тоиров, сиёсатшунос

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“Қишлоқ хўжалигини барқарор механизациялаш стратегиясини ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлаш” бўйича халқаро семинар

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги (ФАО) томонидан Қишлоқ хўжалиги билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан,...

Больше похожих статей

×