Кўпчиликка таниш бўлган собиқ хонанда Диёр Махкамов Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан кўкрак нишони билан тақдирланди.
Диёр Махкамов 1987-йил 3-ноябр куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтохур туманида таваллуд топган. Диёрбек болалигидан мусиқага қизиққани учун пойтахтдаги 23-мактабни тамомлаган. У 6-синфда ўқиб юрган кезларида устози Шухрат Қаюмов билан бирга илк маротаба саҳнага чиқади. Мактабдан сўнг ёш хонанда Тошкент Давлат Иқтисодиёт институтининг бухгалтер-аудитор факултетини битирди. Хозирда хонанданинг 2 та албоми, «Кутаман» ва «Болалигим хайр энди» деб номланган албомлари мавжуд.
Ҳозирги кунда бир нечта таниқли бренд ва ширкатлар асосчиси Диёр Махкамов ижоддан шунчаки четлашмаган, балки бутунлай тарк этган.
ОMAF бренди остида Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган парфюмерия маҳсулотларини асосчиси ва шу билан бирга дизайнери ҳисобланади.
OMAF бренди яқин орада Россия бозорига киришни режалаштирмоқда.