- Advertisement -
Кинематография агентлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги академияси билан ҳамкорликда “Media Illusion” студияси томонидан “Чўлпон. Қуш эсдалиги” ҳужжатли фильмининг суратга олиш ишлари давом этмоқда.

“Чўлпон. Қуш эсдалиги” фильмида Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпоннинг қатағонга учраши, бунга асосий сабабчи бўлган собиқ рус империяси ва ижодкорни қатағон остонасига етаклаб келган сотқинлар фош этилади. Cценарий муаллифи Эркин Бозоров, режиссёр ва продюсер Ҳусан Рашидов, оператор Жаҳонгир Ибрагимов, рассом Шуҳрат Абдумаликов, картина директори Камила Матенова.