3.5 C
Узбекистан
Суббота, 23 ноября, 2024

Ялангтўш Баҳодир ҳақида бадиий фильм тасвирга олинади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Самарқанддаги “Боғишамол гарден” базмгоҳида “Матонат” ҳужжатли фильм ижодкорлари билан бўлиб ўтган учрашув давомида Самарқанд вилоят ҳокимлиги ва Кинематография агентлиги ўртасида тузилган меморандумга асосан Ялангтўш Баҳодир ҳақида бадиий фильм олинадиган бўлди.

Аслида 17-асрда Самарқанд ҳокими сифатида шаҳарнинг ободлиги ва кўркамлиги йўлида сезиларли ишларни амалга оширган шахсга олдинроқ эътибор қаратиш лозим эди. Ялангтўш Баҳодир хорижликлар учун кўҳна кентнинг рамзига айланган Регистон мажмуасининг шаклланишида хизмати сингган ҳоким сифатида маълум ва машҳурдир. Айнан  унинг кўрсатмаси билан Шердор ва Тиллакори мадрасалари бунёд этилган.

Ялангтўш Баҳодирнинг бунёдкорлик соҳасидаги фаолиятини тараннум этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган рассом Аҳмад Умаров 2014 йилда “Самарқанд ҳокими Ялангтўш Баҳодир Шердор мадрасаси қурилишида” деб аталган тасвирий санъат асарини яратган эди. Вақтида асарнинг тақдимот маросими бўлиб ўтган эди. Бундан хабар топиб, Қозоғистондан вакиллар келган ва уни катта пул ҳисобига сотиб олмоқчи бўлишган. Аммо А.Умаров унинг асари Ўзбекистондан ташқарига чиқмаслигини айтиб, ҳар қанча маблағ берилган тақдирда ҳам уни сотмаслиги айтган.

Ўша пайтда вилоят ҳокимлиги амалдорлари полотнони сотиб олиб, уни ўзига мос жойга қўйишни таъкидлашган эди. Аммо шу кунгача масала ечилмасдан келмоқда. 2019 йилнинг февраль ойида картина сақланаётган галлереяда ёнғин содир бўлган эди. А.Умаров асарини Худонинг ўзи асради. Ваҳоланки, тузатиб бўлмас йўқотиш бўлиши мумкин эди…

Энди Ялангтўш Баҳодир ҳақида бадиий фильм тасвирга олиниши қаторида ушбу машҳур шахс билан боғлиқ ижоднинг бошқа йўналишлари ҳам рағбатлантирилар ва қўллаб-қувватланар, балки?

Тошпўлат Раҳматуллаев, Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз

Муаллиф туширган суратлар

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×