6.9 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

БМТ институтлари раҳбарлари билан Оролбўйидаги лойиҳалар ва сувдан оқилона фойдаланиш масалалари кўриб чиқилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ню-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев бошчилигидаги делегатсиянинг ҳамкорлар билан учрашувлари давом этди. Делегатсия аъзолари БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашининг (ЕCОСОC) юқори даражадаги сиёсий форуми доирасида ташкилот институтлари раҳбарлари билан учрашди.

БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси (ЕИК) ижрочи котиби Олга Алгаерова билан Марказий Осиё минтақасида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, унинг мониторингини олиб боришда замонавий технологияларни қўллаш бўйича ЕИК билан ҳамкорлик қилиш масалалари кўриб чиқилди.

ЕИК раҳбари ҳозирда БМТ доирасида сув масаласига қаратилган воситалар мавжудлиги ва улар 30 йиллик синовдан ўтганини таъкидлади. Учрашув якунида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш борасида янги давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишга келишиб олинди.

БМТ Тараққиёт дастури администраторининг ёрдамчиси — Европа ва МДҲ бўйича минтақавий бюро директори Ивана Живкович билан учрашувда Оролбўйи минтақасида иқлим ўзгаришига қарши, маҳаллий аҳоли ижтимоий ҳимоясини яхшилашга қаратилган техник ва молиявий лойиҳаларни кўпайтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш муҳимлиги қайд этилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг 2-Барқарор ривожланиш бондларини чиқаришда БМТТД билан ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12-июн куни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев ҳамда мамлакатимизга ташриф буюрган Ивана Живкович бошчилигидаги БМТТД масъулларидан иборат делегатсия ўртасида учрашув бўлиб ўтган эди. Унда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, камбағалликни қисқартириш ҳамда қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш, “Ташаббусли буджет” лойиҳаси ва унинг одамларни фаолликка чорлашдаги аҳамияти, ижтимоий ҳимоя ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×