- Advertisement -
Россиянинг “Москвич” русумли автомобиллари сотиладиган шаҳарлари сони жорий йилда 56 тага кўтарилади, автомобиллар яна 31 та шаҳарда сотилади. Москва мерининг ўринбосари Максим Ликсутов дилерлар учун қўшимча танлов ўтказиш режалари ҳақида маълум қилди, деб ёзади “ТAСС”.
Унга кўра, 23-июндан 14-июлгача “Москвич”ни сотиш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича расмий дилер мақомини олиш учун аризалар очиқ бўлади. Дилер марказлари, хусусан, Aрхангелск, Барнаул, Грозний, Иркуцк, Калининград, Новороссийск, Сургут ва бошқа шаҳарларда пайдо бўлиши кутилмоқда. Қўшимча дилерлик марказлари Красноярск, Новосибирск ва Ростов-на-Донуда ҳам пайдо бўлади.