“Ўзавтосаноат” АЖ таркибига кирган Тошкент шаҳар Турин политехника университети «аерокосмик муҳандислиги»га 2023/2024-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули бошланди.
Янги таълим йўналиши бўйича 100 та ўрин очилди, шундан 50 таси грант асосида.
Учувчи бўлишни орзу қилган энг яхши битирувчилар учун “Узбекистан Аирwайс” компанияси суҳбат ўтказади ва саралаш натижасидан сўнг, учувчилар учун мўлжалланган 18 ойлик мактабига таклиф қилади ҳамда учувчилик касбини ўргатади. Таъкидлаш жоиз, ушбу дастур 15 дан 20 минг долларгача баҳоланади, аммо Тошкентдаги Турин политехника университети битирувчилари учун бу имконият бепул тақдим этилади!
Аерокосмик муҳандислиги халқаро дипломи сизга дунёнинг исталган университетида ўқишни давом эттириш ёки 160 дан ортиқ мамлакатларда, шу жумладан бутун Эвропа ва АҚШда ишлаш имконини беради.
Ҳужжатлар қабули 1-июндан 30-июнгача онлайн шаклда polito.uz/admission-info сайти орқали амалга оширилади.