Канаданинг ARGO компанияси Sasquatch деб номланган барча қулайликларга эга йўлтанламас автомобиль ишлаб чиқарди.
Мазкур автомобиль шиналари ўзига хос тарзда ишлаб чиқилган. Улар йўлнинг қандай ҳолатда эканидан қатъий назар самарали ҳаракатланишига имкон беради. Транспорт воситаси қуруқликда соатига 40, сувда эса 6 километр тезликда ҳаракатлана олади. Унинг кабинаси 4 кишини сиғдира олади.
Автомобилда 12 дюймли сенсорли экран ҳам ўрнатилган. Экрандаги керакли тугмаларни босиш орқали йўл ҳолатидан келиб чиқиб шиналарнинг ҳажмини мослаштириш мумкин. Мазкур транспорт воситаси ҳаракатланиш қийин бўлган манзилларда фойдаланиш учун жуда қулай қилиб ишлаб чиқарилган. Sasquatch йўлтанламас автомобилининг нархи ҳали эълон қилинмади, бироқ компания кузда унинг нархи ҳақида маълумот берилишини айтиб ўтди, деб хабар беради techcult.ru.