Британиялик ва америкалик бир гуруҳ олимлар қон таҳлили ёрдамида саратон ташхиси усулини синаш яхши натижа берганини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ВВC ахборот агентлигига таяниб.
Янги тадқиқот ишлари 2020 йилнинг баҳорида бошланган.
Олимлар оддий қон текшируви ёрдамида саратоннинг 50 дан ортиқ турли белгиларини эрта босқичда аниқлаш ҳақида ўйлашмоқда.
«Галерея» деб номланган синов механизми ўсимтадан қонга ўтадиган генетик коддаги, яъни ДНКдаги кимёвий ўзгаришлар белгиларини аниқлайди.
Олимлар методология бўйича ишлар ҳали якунланмаганини, бироқ айтиш мумкинки, тестнинг биринчи босқичидан сўнг оғир касалликлардан омон қолган беморлар сони кўпайганини айтди.
Синов, айниқса, бош ва бўйин, ёъғон ичак, ўпка, ошқозон ости бези ва томоқ саратонини аниқлашда самарали.
Британиянинг NHS соғлиқни сақлаш тизими 2024-2025 йилларда ушбу усулни яна миллион кишида синаб кўришни режалаштирган.
«Саратонни эрта аниқлаш жуда муҳим. Ушбу тест саратонни эрта аниқлашга ва минглаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам беради», – деди NHS онкологияси раҳбари, профессор Питер Жонсон.