Маълумки, мамлакатимизнинг шарқий ва жанубий-ғарбий ҳудудида жойлашган истеъмолчиларнинг электр таъминотини яхшилаш мақсадида Сирдарё вилояти, Ширин шаҳрида қуввати 1500 МВТ бўлган янги иссиқлик электр станцияси қурилмоқда.
Жорий йил охиригача тугалланиши режалаштирилган мазкур йирик генерация объектини энергетика тармоғига улаш учун 220/500 кВ кучланишли электр тармоқларини қуриш “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятига юклатилган вазифа (https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/3592) ҳисобланади.
Суратда “Ўзбекистон МЭТ” АЖ таркибидаги «Сирдарё магистрал электр тармоқлари» ҳамда «Магистралтармоққурилиш» филиали томонидан олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари акс эттирилган.