Россия сунъий интеллект соҳасида етакчи давлатлардан қолишмайди.Сбербанк интернет фойдаланувчиларига нейрон тармоқ учун янги Kandinsky 2.1 — матн тавсифидан тасвирлар ярата олувчи генератив моделини тақдим этди. Ишнинг дастлабки тўртинчи кунида бир миллиондан ортиқ одам Kandinsky 2.1 хизматларидан фойдаланган ва бу дунёдаги энг тез ривожланаётган нейрон тармоғига айланди. Тарихдаги энг қаттиқ санкциялар остида қолган давлат учун бу ажойиб натижа.
Фойдаланувчилардан ташқари Россия банки ва IТ-ишлаб чиқарувчи «Сбер» моделининг ажойиб муваффақиятини GitHub маълумотларига кўра Kandinsky 2.1 ни глобал омборларнинг 5 та энг яхши тенденцияларига киритган ғарбий экспертлар ҳам такидлаб ўтишди.
Россияда нейрон тармоғининг тақдимоти 2023 йил 4 апрелда бўлиб ўтди ва атиги тўрт кун ичида ундан 1 миллиондан ортиқ ноёб фойдаланувчилар фойдаланди ва олти кундан кейин – фойдаланувчилар сони икки миллиондан ортди, улар 10 миллиондан ортиқ тасвирларни яратдилар. Шуни таъкидлаш керакки, шов-шувли Chat GPT ўзининг биринчи миллион фойдаланувчиларини чиқарилгандан кейинги фақатгина бешинчи куни тўплаган эди.
Kandinsky 2.1 ruDALL – E га асосланган генератив модел бўлиб, у матн сўрови бўйича тасвирларни яратади, бир нечта тасвирларни бирлаштира олади ёки тасвир қисмларини чизиши мумкин. Шу билан бирга, у буйруқларни жуда тез бажаради — тасвирни яратиш учун атига бир неча сония керак бўлади. Нейрон телеграм тармоғида — бот сифатида, шунингдек , Fusion Brain веб-сайтида бепул мавжуд.
Ботда интерфейс имкон қадар содда: фойдаланувчи керакли функцияни танлайди (матн бўйича яратиш, тасвирни аралаштириш, тасвир ва матнни аралаштириш, тасвирни ўзгартириш), шундан сўнг у сўровни киритади ва таклиф қилинган тўртта услубдан бирини танлайди (artstation, 4К, anime ёки услубсиз). Кейин бир неча сония кутиш ва натижа тайёр.
Веб-интерфейсда имкониятлар анча катта. Унда аллақачон ўндан ортиқ услублар мавжуд, хамда тасвирнинг алоҳида қисмларини қайта чизиш, тасвирнинг янги қисмларини қўшиш, унинг кенглиги ёки баландлигини ошириш имкониятлари ҳам бор.
«Сбер» нейронининг асосий афзаллиги шундаки, у бутунлай бепул. Ғарб аналоглари фойдаланувчилар оқими туфайли ўз функцияларига пуллик киришни жорий қила бошладилар, масалан, матнли сўровлар орқали тасвирларни яратадиган Midjourney обунани сотиб олишни таклиф қилаябти, унинг нархи 10 дан 60 долларгача. Россия «Сбер»и бутун дунёда тан олинган ечимни ишлаб чиқишга муваффақ бўлди. Kandinsky 2.1 нинг мавжудлиги бутун русийзабон ҳамжамиятнинг технологик ривожланиши учун катта ёрдамдир.