Миннесота университети олимлари Жеймс Уэбб телескопи ёрдамида коинотнинг 13 миллиард йил аввалги ўтмишига назар ташладилар. Улар янги юлдузларни яратишда жуда фаол бўлган митти галактикани кашф этишга муваффақ бўлишди.
Aстрономларнинг таъкидлашича, улар галактикани Катта портлашдан атиги 500 миллион йил кейин кўрган. Бундай узоқ объектларга «Жеймс Уэбб» дан ташқари бошқа телескопларда етиб бўлмайди. Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, қадимги галактиканинг ҳажми Сомон йўлининг ҳозирги ҳажмининг миллиондан бир қисмига тенг. Гравитацион линзалар туфайли уни кўриш мумкин эди. Галактикадан келадиган ёруғлик улкан юлдуз кластеридан ўтиб, уни 20 марта ёрқинроқ қилиб кўрсатди.
Олимлар ушбу объектгача бўлган масофани ўлчаш учун спектроскопияга ҳам мурожаат қилишди. Улар дастлабки галактикаларни ўрганиш коинот эволюциясини яхшироқ тушунишга имкон беришини таъкидладилар. “Коинотнинг гўдаклик даврида мавжуд бўлган галактикалар ҳозир биз яқин атрофдаги коинотда кўраётганимиздан жуда фарқ қилади”, деб таъкидлади илмий иш муаллифлари.
Жеймс Уэбб телескопи Хабблга қараганда 10 баробар кўпроқ ёруғлик тўплаш қобилиятига эга. Бундан ташқари, у инфрақизил спектрдаги турли тўлқин узунликларига сезгир. Бу олимларга «маълумотларнинг бутунлай янги ойнасига кириш» имконини беради, дейди Циенcе.
Aввалроқ Жеймс Уэбб телескопи Уранни инфрақизил нурларда суратга олгани хабар қилинганди. Газ сайёраси деярли бутунлай кўк кўринади.