18.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 22 сентября, 2024

“Маҳалладошлар” “Заковати”

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

“Заковат” деганда тасаввуримиз фақатгина телеўйин иштирокчиларини гавдалантирмайди. Албатта, профессионал лигада иштирок этиш билимдон саналган ҳар кимнингда орзуси. Шу орзу сари мақсадли йўл ётқизилган бугун.

“Заковат” интеллектуал ўйини шу кеча кундузда мактаб ўқувчиларидан тортиб, етакчи давлат ва хусусий идоралари ходимлари ўртасида ҳам ўйналиб,  кучли аудиторияни бирлаштира олган катта кучга айланиб улгурди.

“Заковат”нинг юқорида тилга олинган қанотларидан бири – “Беш ташаббус” олимпиадаси доирасидаги Маҳаллалар ўртасидаги турнирининг ўтказилиши чинакам байрам тусини олди.

Гранд финал турнирида жами мамкалатимиз маҳалларида шаклланиб, саралаш босқичларидан ўтиб, 42 та жамоа иштирок этди.

Маҳалласи шаънини ҳимоялашга бел боғлаган ёшларимизнинг бу каби масштабли ўйиндан олаётган завқлари шундоқ кўзларда акс этиб турарди.

Узоқ чиғириқлардан сўнг, маҳаллалар ўртасида «Заковат» турнирининг республика босқичи совриндорлари аниқланди:

1-ўрин — Қашқадарё вилояти, Косон туманидан «Пахтазор» маҳалласи жамоаси 100 миллион сўм;

2-ўрин — Тошкент шаҳри, Чилонзор туманидан «Дилобод» маҳалласи жамоаси 60 миллион сўм;

3-ўрин — Самарқанд вилояти, Пайариқ туманидан «Сорисув» маҳалласи жамоаси 40 миллион сўмни қўлга киритди!

Совринлар тантанали равишда топширилиб, билим ва интилишлар рағбатлантирилди.

Бу каби мусобақалар салмоғи ва сони ортишини, интеллектуал салоҳиятли ёшларимиз кўпайишини тилаб қоламиз.

“Заковат” НТТ ҳақида эса кейинги мақолаларимизда батафсилроқ маълумот бериб борамиз.

Малохат АРТИКОВА

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ҳиндистон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон билан ўйнаб, очко йўқотди

Шахмат Олимпиадасининг 9-турида дастлабки икки поғонани эгаллаб турган Ҳиндистон ва Ўзбекистон гроссмейстерлари ўзаро куч синашди. Олимпиаданинг энг муросасиз баҳсида тўртала...

Больше похожих статей

×