Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли «Ўзбекистонда инклюзив рақамлаштириш ва бизнес жараёнларини аутсорсинг қилиш» мавзусидаги халқаро давра суҳбатида мамлакатимизнинг кенг полосали мобил интернет нархлари бўйича эришган натижасига тўхталди.
«Ўзбекистон ўтган йилда кенг полосали мобил интернет нархлари бўйича БМТнинг 2 фоизлик фойдаланиш кўрсаткичини бажарган ҳолда 4 та янги иштирокчи (мамлакат) қаторидан жой олганини мамнуният билан қайд этаман», – деди Марко Мантованелли.
2% лик кўрсаткич нима дегани?
Бу БМТнинг махсус дастури бўлиб, унга кўра интернет учун тўлов аҳоли жон бошига Ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизидан ошмаслиги керак. Маълумотларга кўра, сўнгги йилларда Ўзбекистонда мобил алоқа абонентлари учун интернет-пакетлари нархлари (1 МБ учун) 5 баробарга арзонлашган.