Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев интенсив саноат типидаги боғдорчиликни ривожлантириш ва ҳудудларда ер ресурсларидан самарали фойдаланиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда қайд этилишича, бугунги кунда мамлакатда 572 минг гектардан ортиқ боғ ва токзорлар мавжуд бўлиб, улар орқали қарийб 1 миллиард долларлик...
Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган U15 ёш тоифасидаги бокс бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Мусобақа якунларига кўра, ўзбекистонлик спортчилар жами 27 та медални қўлга киритиб, турнир иштирокчилари орасида энг яхши натижани қайд этди.
Терма жамоа ҳисобида...
АҚШда ўзбек мусиқасига бағишланган янги альбом — “Contemporary Uzbek Music for Clarinet and Piano” (“Кларнет ва фортепиано учун замонавий ўзбек мусиқаси”) тингловчилар эътиборига ҳавола этилди. Лойиҳа ўзбек кларнетчиси Сайёд Мирзомуродов ташаббуси билан амалга оширилди.
Мазкур альбом замонавий ўзбек академик мусиқасини...
Беларусь пойтахтида “Соғлиққа бўлган ҳуқуқ: замонавий чақириқлар ва давлат масъулияти. МДҲ ҳудудида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича тажриба ва илғор амалиёт алмашинуви” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон номидан Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссия аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича...
Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров Super Chess Classic Romania 2026 мусобақасининг иккинчи турида ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандхага мағлуб бўлди.
Бухарест шаҳрида ўтаётган турнирдаги ушбу натижа Синдаров учун ўтган йил сентябридан буён классик вақт назоратидаги илк мағлубият бўлди.
Шунга қадар ўзбекистонлик шахматчи Grand Swiss,...
Ўзбекистонда эшитишида нуқсони бўлган сайёҳларга хизмат кўрсатувчи сурдогидлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш ишлари давом этмоқда. Айни пайтга қадар 20 нафар мутахассис сертификат олган бўлса, яна 26 киши ўқув жараёнида иштирок этмоқда.
Бу ҳақда туризм соҳасида таълимни ривожлантириш бўлими бошлиғи Жаҳонгир Маткаримов...
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жойлашган кўп қаватли уйда юз берган йирик ёнғин оқибатида бир нечта оила турар жойидан айрилди.
Фожиа 15 май куни содир бўлган. Уй аҳолисининг айтишича, ёнғин хонадонлардан бирида бошланиб, қисқа вақт ичида бутун уй бўйлаб тарқалган. Одамлар...
Фарғона вилоятида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари божхона ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда наркотик моддаларни ноқонуний сотишга уриниш ҳолатини бартараф этди.
Ўтказилган махсус операция давомида Учкўприк туманида 24 ёшли Қўқон шаҳри фуқароси бошқарувидаги Chevrolet Cobalt автомобили тўхтатилди. Транспорт воситаси...
Минск шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг 35 йиллиги муносабати билан халқаро ҳуқуқий форум бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон номидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов видеомурожаат билан иштирок этди.
Тадбирда давлат идоралари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, шунингдек, Ҳамдўстликка...
Меҳнат муносабатларида тенгликни таъминлаш, ходимларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳамда хавфсиз иш муҳитини яратишга қаратилган янги ҳуқуқий нормалар...