Жавоҳир Синдаров классик шахматдаги 53 та ўйинлик мағлубиятсиз сериясини якунлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,780участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров Super Chess Classic Romania 2026 мусобақасининг иккинчи турида ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандхага мағлуб бўлди.

Бухарест шаҳрида ўтаётган турнирдаги ушбу натижа Синдаров учун ўтган йил сентябридан буён классик вақт назоратидаги илк мағлубият бўлди.

Шунга қадар ўзбекистонлик шахматчи Grand Swiss, Бундеслига, ФИДЕ Жаҳон кубоги, Tata Steel Chess Masters ҳамда Номзодлар турнири каби нуфузли мусобақаларда 53 та партиядан иборат мағлубиятсиз серия қайд этган эди.

Икки нафар 20 ёшли шахматчи ўртасидаги баҳс турнинг марказий учрашувларидан бири сифатида баҳоланди. Қора доналарда ҳаракат қилган Прагнанандха мураккаб тактик курашда рақибининг хатоларидан унумли фойдаланиб, партияни ғалаба билан якунлади.

Учрашув давомида Жавоҳир Синдаров дебютда ноодатий давомийликни танлади. Бироқ ҳиндистонлик гроссмейстер бу вариантга яхши тайёргарлик кўргани маълум бўлди. Кейинчалик вақт танқислигида йўл қўйилган хато ташаббуснинг тўлиқ рақиб томонига ўтишига сабаб бўлди.

Мағлубиятга қарамасдан, Синдаров жаҳон шахматининг энг иқтидорли ёш вакилларидан бири сифатида эътироф этилмоқда. Партиядан кейин Прагнанандха ўзбекистонлик гроссмейстер устидан қозонилган ғалабани Синдаровнинг ҳозирги формасини ҳисобга олганда муҳим натижа деб атади.

Икки тур якунларига кўра, турнир пешқадамлари қаторидан Максим Вашье-Лаграв ва Винсент Каймер ҳам ўрин олган. Кейинги турда Жавоҳир Синдаров Максим Вашье-Лагравга қарши дона суради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент индустриал интенсив боғлар майдонини кенгайтириш бўйича топшириқ берди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев интенсив саноат типидаги боғдорчиликни ривожлантириш ва ҳудудларда ер ресурсларидан самарали фойдаланиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди. Йиғилишда...

Больше похожих статей