- Advertisement -
Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган U15 ёш тоифасидаги бокс бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Мусобақа якунларига кўра, ўзбекистонлик спортчилар жами 27 та медални қўлга киритиб, турнир иштирокчилари орасида энг яхши натижани қайд этди.
Терма жамоа ҳисобида 13 та олтин, 8 та кумуш ва 6 та бронза медали мавжуд.
Муваффақиятли иштирок натижасида Ўзбекистон жамоаси умумжамоа ҳисобида ишончли тарзда пешқадамликни қўлга киритди ҳамда ёш боксчиларнинг қитъа миқёсидаги юқори тайёргарлигини яна бир бор намоён этди.

