Эшитишида нуқсони бўлган сайёҳлар учун сурдогидлар тайёрлаш кенгайтирилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,780участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда эшитишида нуқсони бўлган сайёҳларга хизмат кўрсатувчи сурдогидлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш ишлари давом этмоқда. Айни пайтга қадар 20 нафар мутахассис сертификат олган бўлса, яна 26 киши ўқув жараёнида иштирок этмоқда.

Бу ҳақда туризм соҳасида таълимни ривожлантириш бўлими бошлиғи Жаҳонгир Маткаримов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, сурдогидлар тайёрлаш йўналиши бўйича ишлар 2023 йилдан бошланган. Шу давр мобайнида эшитишида нуқсони бўлган туристларга ҳамроҳлик қилувчи мутахассисларни ўқитиш тизими шакллантирилди.

Сурдогидлар учун махсус видеоматериаллар ва методик қўлланмалар ишлаб чиқилмоқда. Улар экскурсиялар давомида туристик объектлар ҳақидаги маълумотларни эшитишида нуқсони бўлган инсонларга мос шаклда етказишга хизмат қилади.

Ҳозирги кунда 26 нафар тингловчи ўқишни давом эттираётган бўлса, 20 нафар мутахассис дастурни муваффақиятли якунлаб, сертификатга эга бўлган.

Лойиҳа дастлаб Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм каби туристлар оқими юқори бўлган ҳудудларда амалга оширилади. Кейинчалик сурдогидлар мамлакатнинг бошқа сайёҳлик ҳудудларида ҳам фаолият юритиши режалаштирилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қамашида тупроқни муҳофаза қилувчи ресурс тежовчи технологиялар ва ёмғир сувини йиғишга бағишланган Дала куни ўтказилди

Қамашида тупроқни муҳофаза қилувчи ресурс тежовчи технологиялар ва ёмғир сувини йиғишга бағишланган Дала куни ўтказилди Қашқадарё вилояти Қамаши туманида...

Больше похожих статей