Шарқ садолари Америка қалбида: ўзбек мусиқасига бағишланган ноёб альбом тақдим этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,780участниковПодписаться
- Advertisement -

АҚШда ўзбек мусиқасига бағишланган янги альбом — “Contemporary Uzbek Music for Clarinet and Piano” (“Кларнет ва фортепиано учун замонавий ўзбек мусиқаси”) тингловчилар эътиборига ҳавола этилди. Лойиҳа ўзбек кларнетчиси Сайёд Мирзомуродов ташаббуси билан амалга оширилди.

Мазкур альбом замонавий ўзбек академик мусиқасини халқаро майдонда тарғиб қилишга қаратилган йирик ижодий лойиҳалардан бири сифатида баҳоланмоқда. Унинг ўзига хос жиҳати шундаки, дискка киритилган асарларнинг аксарияти илк бор профессионал студия ёзувида тақдим этилган.

Альбомдан Ўзбекистоннинг замонавий композиторлари — Мустафо Бафоев, Хабибулла Раҳимов, Анвар Эргашев, Шерзод Собиров, Фаррух Акрамов ҳамда Нурали Эркаевнинг асарлари ўрин олган.

Тўпламдаги қатор композициялар бевосита Сайёд Мирзомуродов учун яратилган ва унга бағишланган. Жумладан, Шерзод Собировнинг “Fantasy”, Мустафо Бафоевнинг “Buxorcha”, Фаррух Акрамовнинг “Sonata for Clarinet and Piano” ҳамда Нурали Эркаевнинг “Sonata-Fantaziya” асарлари шулар жумласидандир.

Мутахассислар фикрича, альбомда Европа академик мусиқа анъаналари билан шарқона оҳанглар, миллий ритм ва тембрлар уйғунлиги яққол намоён бўлган. Соната, баллада ва поэма каби жанрлар миллий мусиқа руҳи билан бойитилиб, замонавий мусиқий услублар билан уйғунлаштирилган.

Айниқса, Мустафо Бафоевнинг асарлари драматургияси ва симфоник тафаккурга яқин кўлами билан ажралиб туради. Альбомдаги бошқа муаллифлар ижоди ҳам миллий мусиқа анъаналарини замонавий академик йўналиш орқали қайта талқин қилишга қаратилгани билан эътиборли.

Мусиқа тўпламида кларнет ва фортепиано тенг ҳуқуқли ижро воситаси сифатида намоён бўлади. Асарлар ижросида кларнетнинг лирик ва экспрессив имкониятлари, фортепианонинг мураккаб фактураси билан уйғунлашган.

Лойиҳада пианист ва концертмейстер Мария Ахадажанова ҳам иштирок этган. У ҳозирда АҚШдаги Айова университетида фортепиано ижрочилиги ва педагогикаси бўйича докторлик дастурида таҳсил олмоқда.

Сайёд Мирзомуродов эса Айова университетида кларнет йўналиши бўйича мусиқа санъати доктори даражаси устида изланиш олиб бормоқда. Унинг асосий мақсадларидан бири — замонавий ўзбек академик мусиқасини халқаро саҳнага олиб чиқишдан иборат.

Альбом нуфузли британ лейбли — Clarinet & Saxophone Classics томонидан нашр этилди. Ёзув ишлари АҚШдаги Айова университети концерт залида амалга оширилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент индустриал интенсив боғлар майдонини кенгайтириш бўйича топшириқ берди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев интенсив саноат типидаги боғдорчиликни ривожлантириш ва ҳудудларда ер ресурсларидан самарали фойдаланиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди. Йиғилишда...

Больше похожих статей