Ҳаво пардаси бўлган янги қаттиқ қалпоқ ихтиро қилинди. Мичиган университети «Taza Aya» стартапи томонидан ишлаб чиқилган ушбу технология респиратор касалликлар хавотирга соладиган соҳаларда ишчиларни ҳимоя қилишда ишлатиш учун мўлжалланган.
Инновацион қаттиқ қалпоқ ҳаво тозалигини таъминлаш учун термал бўлмаган плазмадан фойдаланади. Қайд этилишича, у 2025 йилгача сотувга чиқарилиши режалаштирилмоқда.
Қаттиқ қалпоқнинг четидан тушадиган ҳаво пардаси аерозолларнинг (нафас олиш саломатлиги учун хавф туғдирадиган ҳаводаги майда зарарли зарралар ёки томчилар) 99,8 фоиз юзга етиб боришини олдини олиши исботланган. Мустақил тестлар унинг самарадорлигини тасдиқлади, бу ҳаво пардаси патогенларга қарши сезиларли тўсиқ бўлишини кўрсатади.
Ушбу технология ҳаво орқали юқадиган касалликларнинг тарқалишининг олдини олиш зарур бўлган муҳитда жуда муҳимдир.
«Taza Aya» ҳаво пардаси фойдаланувчиларни самарали ҳимоя қилишдан олдин ҳавони патогенлардан тозалаши керак.
Олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, уларнинг усули турли хил шароитларда ҳаводаги вирусларнинг 99 фоизини йўқ қилган.
Прототипда термал бўлмаган плазма модули, кондиционер, электроника ва батареялар тўплами жойлашган рюкзак мавжуд.
Кондиционер ҳавони модулга тортади, уни қайта ишлайди ва ҳаво пардасининг нозулларига (бурунлар ёпиқ камера ёки қувурдан чиқаётганда суюқлик оқимининг йўналишини ёки хусусиятларини назорат қилиш учун мўлжалланган қурилмалар – таҳрир) йўналтиради. Ушбу ўрнатиш фойдаланувчининг ҳаракатчанлигини сақлаб, доимий ҳимояни таъминлайди.
Анъанавий ниқоблар асосий ҳимоя усули бўлиб келмоқда, аммо улар мулоқотга тўсқинлик қилар эди. «Taza Aya» технологияси шовқинли муҳитда, масалан, йирик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришларида ишчилар учун янада амалий ва самарали ечим таклиф этади.
«Michigan Turkey Producers» компанияси ишчилари билан фойдаланувчи тажрибасини синовдан ўтказиш ижобий натижаларни кўрсатди. Илгари ниқоблар туфайли алоқа муаммолари билан курашган кўплаб ишчилар янги технологияни қулайроқ деб топдилар.